Latest news

19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  0 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  3 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  0 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  0 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  9 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  2 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  9 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  7 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0 14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0

ФИФА “Бухоро”га қўйилган тақиқни 5 кун ичида олиб ташлаши юзасидан Раҳат Жапаровга мурожаат қилди News

ФИФА “Бухоро”га қўйилган тақиқни 5 кун ичида олиб ташлаши юзасидан Раҳат Жапаровга мурожаат қилди

Хабарингиз бор, ФИФА Низоларни ҳал этиш палатаси “Бухоро” футбол клуби ва клубнинг собиқ футболчиси туркманистонлик Раҳат Жапаров ўртасидаги низоли вазият юзасидан қарор чиқариб, клубга футболчи олдидаги белгиланган қарздорликни тўлаш вазифасини юклаган эди.

27 январь санасида “Бухоро” футболчи ҳисоб рақамига белгиланган суммани ўтказиб берди ва ФИФАга тақиқни олиб ташлаш юзасидан мурожаат қилинди. 30 январь куни эса ФИФА Раҳат Жапаровга хат йўллаб, унга агар эътирози бўлса, 5 кун муддат ичида бу ҳақида маълум қилишини, йўқса, “Бухоро” клубидан тақиқ 5 кундан сўнг олиб ташланишини билдирди.

Бундан ташқари “Бухоро” футбол клуби Марко Милич томонидан билдирилган ойлик маошлар бўйича қарздорликни ҳам бартараф қилди.

Айни вақтда, “Бухоро” ФК томонидан юборилган хатга асосан, клуб тожикистонлик собиқ футболчи ҳамда мураббийлари Тоҳир Маладўстов, Далер Каёсов ҳамда Алишер Тўйчиев билан боғлиқ молиявий низоли вазиятни ҳал этиш бўйича иш олиб бормоқда. 

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика