Latest news

07:58А Серия. "Милан"да дуранг, "Наполи"да эса ғалаба  0 07:46Ўзбекистон кубоги. Бугун ФИНАЛ  0 00:43Футзал бўйича Осиё ёшлар ўйинлари: Ўзбекистон ярим финалда Эрондан 14 та тўп қабул қилиб олди  6 23:28"Интер" дарвозабони 81 ёшли нафақахўрнинг ҳаётига зомин бўлди  1 22:28Артём Филипосян: "Финалда кучли жамоа ғалаба қозонсин"  1 22:04Камолиддин Тожиев эртага Бахтиёр Ашурматов ва Миржалол Қосимов қаторидан жой олиши мумкин  2 21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  58 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  7 20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  43 20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  1 20:02Пўлатов, Ахроров, Каримов, Кенжабоев, Кривокапич... Суперлига 26-тур рамзий терма жамоаси  0 19:54"Бухоро"нинг Ўзбекистон Кубоги финалидан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:48Фарҳод Нишонов: "Насиб қилса, Суперлигага чиқамиз"  1 19:40Камолиддин Тожиев: "Менсимаслик бўлиши мумкин эмас. Жаҳонгир ака сафарга кетганлар, эртага финалга етиб келар эканлар"  10 19:35Артём Петросян: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0

Февзи Давлетов: "Пахтакор" биз кутгандай ўйнади, барча режаларимиз иш берди" News

Февзи Давлетов: "Пахтакор" биз кутгандай ўйнади, барча режаларимиз иш берди"

"Сурхон" бош мураббийи Февзи Давлетов Суперлига 8-тур доирасидаги "Пахтакор" (2:1)га қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— Бўлим бўлим тактик жиҳатдан ўтди. "Пахтакор" вертикал ва узун узатмалар орқали ўйнашини билардик. Бунга қарши тура олдик. Танаффусда эса вазиятлар бўлишини айтгандик ва гол уриш кераклигини таъкидлагандик. Яримта вазиятдан ҳам фойдаланиб кетганимиз яхши бўлди. Тўп ўтказиб юборганимиз эса ёқмади, шундай вазиятларда ва тўпни эгаллаш чоғида охиригача ўйнамаяпмиз. Бундан ташқари, захирадан ўйинга қўшилганлар яхши ўйнай олишмади. Умуман олганда, йигитларни табриклайман, шунингдек мухлисларимиз ҳам табриклаш учун келишди.


— 22 йилдан сўнг Термизда ғалаба қозонганимизнинг ўзи билан тарих бўлди, бунинг учун раҳмат. Сўнгги ўйинларни кузатадиган бўлсак, "Сурхон"да фақатгина чап қанот ишлаяпти. Достон Турсунов умуман ўйинни назорат қилмоқда. Асилбек Жумаев ва Суннатилло Ҳамиджонов фақатгина ўнг қанотга узатмаларни амалга оширмоқда. Негадир ўнг қанотимиз заиф, бунинг сабаби нимада?

— Ҳа, "Машъал"га қарши ўйинда ҳам ўнг қанотда фаоллик етишмаганди. Йигитлар бундай ўйинга тўлиқ борларини беришлари кераклигини тушунишлари керак. Ҳар икки қанотда ҳам устунлик бўлиши керак. Суннатуллоҳ Ҳамиджонов ва Суннатилла Пойоновда қандайди қўрқув ёки дискомфорт борми, билмадим. Ҳужумда кўпроқ фаоллик керак.

— Бугунги ўйиндан олдин Кубок баҳсида ротация қилгандингиз ва буни "Пахтакор" билан ўйинга эътиборингизни қаратишингиз билан изоҳлагандингиз. Бугунги ўйинда "Пахтакор"дан нима кутгандингиз?

— Бугун кўрганларимни кутгандим, бошқача ўйин йўқ. Уларнинг Термизга келишидан бироз хавотир бор эди, аммо биз жамоавий ҳаракат қилиб, ажойиб ўйнадик. Ўйиндан олдинги режаларимиз амалга ошди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика