Latest news

17:45Ўзимизнинг карикатура: Уйқу оғушидаги "аждар"  1 17:06"Бавария" Тео Эрнандес ва Раумга қизиқиш билдирмоқда  0 16:11"Барселона" сардорларидан бирини сотиб юбориши мумкин  5 15:59ПРО-Лига. "Бухоро" сафарда "Олимпик-MobiUz"га ютқазиб қўйди, "Машъал" — чемпион!  5 15:19Расман: Фрэнк Лэмпард ўзига янги жамоа топди  2 14:18Исмоилов 3 та, Бошкович 2 та ўйинга четлатилди. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  2 14:15Одилжон Ҳамробеков "Насаф"га ўтдими?   11 13:58"Арсенал" "Аталанта" ҳужумичисига эътибор қаратди  1 13:34Ди Мария ЕЧЛдаги ассистлар бўйича 2-ўринга чиқиб олди  5 13:07Де Йонг "Барселона"нинг янги шартнома борасидаги таклифини қабул қилмади  11 12:26Слот: "Ливерпуль" бундан ҳам яхшироқ ўйнаши мумкин эди"  14 11:51Бэйл: "Бугунги кунда Килиан Мбаппе — дунёнинг энг яхши футболчиси"  25 11:38Эшитдик-да! Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси "Нефтчи"га ўтади  22 10:55Лэмпард Чемпионшип жамоасини бошқаришга рози бўлди  2 10:45"Пахтакор" раҳбариятига таклиф: Қарс икки қўлдан чиқади. Черан клубни чиройли ва муносиб тарк этиши керак   16

Февзи Давлетов: "Ўйин сифатидан кўнглим тўлди, натижадан эса йўқ" News

Февзи Давлетов: "Ўйин сифатидан кўнглим тўлди, натижадан эса йўқ"

Суперлига 8-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Насаф" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди

- Ўйин ҳақида

- Сўнги икки учрашувдан келиб чиқсак. Биз кўпроқ тўпга эгалик қилдик. Бугунги рақибимиз чемпионат лидерларидан бири эди. Бугунги ўйинимиздан қониқдим, натижадан эса йўқ.

- Бугун жамоа кўп вақт тўпга эгалик қилишига қарамай, рақиб дарвозасида яққол хавфли вазият ярата олмади. Бунга сабаб нима? Фақатгина Нимели ўйинга қўшилганидан сўнг ҳужумчилар хавфлироқ кўриниш олди. Бугун Улуғбек Ҳошимов ҳам орқада кўпроқ ўйнади.

- Рақиб ҳам яхши ҳимояланди. "Насаф" жамоаси қандай даражада эканлигини биласиз. Рақиб биз йўл қўйган хатодан унумли фойдаланди, биз эса йўқ. Бизда кичик вазиятлар бўлди. Сўнги икки учрашувни таҳлил қилиб чиқдик. Бугун эса тўпга кўпроқ эгалик қилдик. Рақиб дарвозаси томон паслар орқали кириб бордик. Ўтиш фазаларида яхши ҳаракатландик. Лекин гол урмадик ва мағлуб бўлдик.

- Ўйин сўнгидаги белгиланмаган пенальти ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Мен вазият такрорини ҳали кўрмадим. Ҳакамларнинг қарорини текширадиган мутасаддилар бор.

- Жамоа бугун иккинчи бўлимда яхши ҳаракатланди. Ҳужумларни якунлайдиган ва ўйин натижасига таъсир ўтказадиган футболчи топилмадими?

- Йигитлар яхши ҳаракат қилишди, аммо рақибнинг таъсири ҳам бор. Биз қанотларда яхши ҳаракат қилдик. Рақиб жарима майдончасида эса бироз камчиликлар кузатилди. Мухлисларимизга раҳмат айтаман. "Насаф" жамоаси Осиё чемпионлар лигаси иштирокчиси ва ОЧЛ финалчиси билан тенгма-тенг курашган жамоа эканлигини биламиз.

- "Сурхон" жамоаси иккинчи даврадаги учрашувларини ўз ўй стадионида ўтказиши мумкин деган хабарлар тарқалди. Шу ҳақида маълумот бера оласизми?

- Тўғриси хабарим йўқ. Янгилик эшитсам, дарров сизларга етказамиз. Матбуот хизматимиз хабар беради.

"Сурхон" матбуот котиби

- Иккинчи даврада Термизга қайтамиз.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика