Latest news

20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:18"Кристал Пэлас" — "Тоттенхэм". Лондон дербиси учун таркиблар маълум  0 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  0 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  2 18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  2 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  7 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  10 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0

Февзи Давлетов: "Биринчи бўлимда ўйинга мослашиш қийин кечди" News

Февзи Давлетов: "Биринчи бўлимда ўйинга мослашиш қийин кечди"

Ўзбекистон кубоги чорак финал босқичидан ўрин олган "Сурхон" - "Хоразм" (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Давралар оралиғидаги танаффусдан кейин биринчи бўлимда ўйинга мослашиш бўйича қийинчиликларга дуч келдик. Узатмаларда хатолар, вазиятларни якунлашдаги камчиликлар кўзга ташланди. Пенальтидан ҳам фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда барчаси жойига тушди, тўп назорати ва аниқликка эътибор қаратдик.  Бу ўйин бизга Суперлига учрашувлари олдидан яхши тайёргарлик бўлди. Ярим финалга чиққан эканмиз, бу бизга ишонч ва мотивация беради. Олға интилишда давом этамиз.

- Амалга оширилган трансферлар ҳақида фикрингиз?

- Биз ўзимиз ҳоҳлаган футболчилар билан ишлашни мақсад қилганмиз. Бизнинг иш услубимизга тушадиган, берилган кўрсатмаларни фаол бажарадиган футболчиларни таркибга жамлашга ҳаракат қилдик.

- Бугунги ўйин учун 10 баллик баҳолаш тизимида неччи қўйган бўлардингиз?

- 7 ёки 8 балл. Чунки, танаффусдан қайтиб олишда камчиликлар бўлади. Бугунги ўйинда бизда ҳам хатолар кузатилди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика