Latest news

19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  1 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  1 18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  1 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  0 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  11 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  14 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  1 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  4 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  3 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  4 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  6 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  8 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  1

Февзи Давлетов: "Афсуски, йўл қўйган иккитагина хатомиз туфайли мағлуб бўлдик" News

Февзи Давлетов: "Афсуски, йўл қўйган иккитагина хатомиз туфайли мағлуб бўлдик"

Ўзбекистон кубоги 2-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Динамо" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биринчи бўлимда ҳимояда позицион хатоларга йўл қўйдик ва вазиятларнинг бирида гол ўтказиб юбордик. Голдан сўнг жамоа ўзига келиб олди ва ўйинни назорат қила бошлади. Вазиятлар бор, аммо ҳар доимгидек реализация масаласи. Дарвоза томон тўғри зарба бера олмаяпмиз. Етарлича имкониятлар ярата олдик, аммо..." - дея фикр билдирди Февзи Давлетов баҳс якунлангач.

- "Сурхон" - "Машъал" ўйинида ҳам ҳимояда камчиликлар кузатилганди. Бугунги ҳам шундай хатолар рўй берди. Ҳимоячиларимиз хатоларга йўл қўйишига қарамай, ўзгаришлар бўлаётгани йўқ. Бунга сабаб нима?

- Биз ротация қиляпмиз. Кейинги учрашувни кучли "Пахтакор"га қарши ўтказамиз. Сўнгги икки ҳафта ичида бешта учрашувда иштирок этдик. Сиз айтаётган иккита хато марказий ҳимоячиларимизнинг бир-бирини тушунишида муаммолар борлигини кўрсатиб берди. Нематҳонов кутилмаганда таркибдан тушиб қолгани ҳам ўз сўзини айтди.

- Ҳужумларда сўнгги нуқта қўйиш бўйича муаммолар бўлмоқда. Машғулотларда ушбу жиҳат устида ишланмоқдами?

- Албатта. Ушбу вазиятда кўп нарса футболчининг маҳоратига ҳам боғлиқ.

- "Сурхон" кейинги давра учун ҳужумчи харид қиладими?

- Ҳозир келажак ҳақида ўйлаш бироз нотўғри. Энди фақатгина "Пахтакор" ҳақида ўйлашимиз керак. Жамоада муаммолар бор ва камчиликлар кўзга ташланмоқда, аммо уларга изоҳ бера олмайман. Олдимизда "Лочин"га қарши яна бир ўйинимиз бор. "Лочин" жамоасини мағлуб этишимиз ва кейинги босқичга чиқишимиз керак.

- "Сурхон" бугун очиқ ва чиройли ўйин намойиш этди. Кўриниб турибдики "Пахтакор"га қарши ўйнаш учун бир нечта футболчилар захирада қолдирилди. Бугунги ротация ўзини оқлади деб ҳисобласак бўлади. Суперлига доирасида ҳам шундай ротациялар кузатилиши мумкинми?

- "Машъал"га қарши ўйинда кўп куч йўқотдик. Устига-устак "Динамо"нинг сўнгги ўйини бекор қилинди. Ротация бўлиши аниқ эди. Афсуски, йўл қўйган иккитагина хатомиз туфайли мағлуб бўлдик.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика