Феруза Турдибоева: "Ўз ўйинимизни намойиш эта олдик"
16 jan 10:17
News
Феруза Турдибоева: "Ўз ўйинимизни намойиш эта олдик"
Баҳс терма жамоамизнинг йирик 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Баҳс якунланганидан сўнг футзалчимиз Феруза Турдибоева ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Феруза чиройли ғалаба билан табриклаймиз. Ўйин ҳақидаги таассуротларингиз билан бўлишсангиз. Терма жамоамиз бугун нима эвазига ғалаба қозонди?
- Барчани ғалаба билан қутлайман. Биринчи ўйин ҳар доим қийин кечади. Бугун эса осонроқ бўлди ва ғалаба қайд этдик. Ўз ўйинимизни намойиш эта олдик. Мураббийларимиз таҳлил қилиб чиққан хатоларимиздан керакли хулосалар чиқардик.

- Кейинги Австралия ҳақида нималар дея оласиз?
- Австралияни ҳам ўрганиб чиқамиз. Мураббийларимиз керакли кўрсатмаларни беришади. Кувайтдан ўтиб олдик энди навбат Австралияга.
- Австралияни мағлуб этдик гуруҳда улардан ўтиб кетиш биз учун қанчалик катта аҳамиятга эга?
- Кейинги баҳсда ҳам ғалаба қозониш жуда муҳим. Сабаби биз Филиппинга қарши очко йўқотдик. Шу сабаб қолган учта ўйинда ғалаба қозонишимиз керак.
Similar news
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Comments