Latest news

20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  18 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  35 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  0 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  4 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  12 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  17 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0

Феруз Фаҳриддинов: “Характер эвазига ғалаба қозондик” News

Феруз Фаҳриддинов: “Характер эвазига ғалаба қозондик”

Айни кунларда Тошкент шаҳрида футзал бўйича Олий лиганинг 2-тур баҳслари давом этмоқда.

Бугун “Пахтакор” ўзининг навбатдаги учрашувини “Бунёдкор”га қарши ўтказди. Қизиқарли кечган баҳсда “шерлар” 6:3 ҳисобида ғалаба қозониб, очколарини сонини 13 тага етказиб олишди. Тошкент дербисидан кейин “шерлар” етакчиси Феруз Фаҳриддинов билан суҳбатлашдик. Фаҳриддинов “Бунёдкор” дарвозасига икки маротаба тўп йўллашга муваффақ бўлди. 

- “Бунёдкор”га қарши ўйин ҳақида

- Рақибимиз жуда тажрибали рақиб ҳисобланади. Ўйин жуда қийин бўлди. Биринчи бўлимда кўп хатоларга йўл қўйдик. Ўз даражамизда ўйнай олмадик. Танаффусдан кейин кўпроқ ҳужум ташкил этишга катта эътибор қаратдик. Вазиятларимиздан эса муҳим голларни урган ҳолда ғалабага эришдик. Йигитлар характери туфайли ғалаба қозондик. 

- Ортда қолган иккита ўйин борасида

- “Нефтчи” ва “Бунёдкор”га қарши ҳар икки баҳс биз учун осон кечмади. Фарғоналикларга қарши баҳсда анча қийналдик. Чунки иккинчи турнинг биринчи ўйини бўлгани туфайли ўз даражамизда ўйнай олмадик. Хатолар кўп бўлди. Хайриятки, иккисида ҳам муҳим ғалабаларга эришган ҳолда очколаримиз сонини кўпайтириб олдик. 

- Мақсадлари тўғрисида

- Тўғриси, мен "мана шунча гол ураман" деб ўз олдимга мақсад қўймаганман. Асосийси, жамоамиз ғалаба қозониши муҳим аҳамиятга эга. Қайси бир футболчи гол уришидан қатъий назар “Пахтакор” вазифасини бажарса, хурсанд бўламан.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика