Фердинанд Титени танқид қилди News

Фердинанд Титени танқид қилди

Англия термасининг собиқ футболчиси Рио Фердинанд Бразилия термаси бош мураббийи Титени танқид қилди.

"BBC студиясидагилар билан қанақасига энг яхши пенальти тепувчини охиргисига қўйиш мумкинлиги ҳақида ўйладик. Кўплаб ҳолатларда сўнгги зарба берувчига иш қолмайди. Ҳозир футбол ўзгарган. Неймар ҳам мен зарба берганимда эди, деб ўйлагандир", - деди Фердинанд.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги зарбани берувчи Неймарга иш қолгани йўқ. Маркиньоснинг зарбасидан кейин Бразилия мағлубиятга учради ва жаҳон чемпионатини тарк этди.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика