Latest news

23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  0 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  0 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  4 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  4 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  33 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0

Файзуллаев: "РПЛдаги бир жамоада ҳам сунъий майдон бор, аммо уники Туркманистонникидан анча яхшироқ" News

Файзуллаев: "РПЛдаги бир жамоада ҳам сунъий майдон бор, аммо уники Туркманистонникидан анча яхшироқ"

Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев бугун сайтимизга кечаги Туркманистон билан ўйин ва бўлажак Эрон билан баҳс ҳақида ўз фикрларини билдирди.

— Кечаги ўйин ҳақидаги фикрларингиз? Адашмасам, фаолиятингизда бундай тажриба илк бор бўлди.

— Авваламбор, бутун ўзбек халқини ғалаба билан табриклайман. Жуда муҳим бўлган ўйинда ғалаба қозондик. Биринчи баҳсда ғалаба қозониш муҳим, сабаби бу жамоага ишонч беради. Сунъий майдонда ўйнаш профессионал футболчилар учун жуда қийин, чунки у жароҳат хавфини оширади. Шунга қарамасдан, кеча ирода кўрсатиб ғалаба қозондик ва асосийси уч очко.


— Фаолиятингизни Россияда давом эттирмоқдасиз. У ерда инфратузилма яхши бўлишига қарамай ҳаво жуда ҳам совуқ. Қишда ўйнаш қийин ва майдонларнинг ҳолати ҳам ёмонлашади. Туркманистондаги майдон билан Россиянинг қишида майдонда футбол ўйнашнинг фарки борми, қайси бири қийинроқ?

— Ҳали Россиянинг қишида ўйнаб кўрмадим (кулади). У ерда фақатгина "Оренбург"да сунъий майдон бор, аммо унинг ҳолати кечаги Туркманистонникидан анчагина яхши ва ўйнашга қулайроқ.


— Кейинги баҳс 5 кундан сўнг Эронга қарши бўлиб ўтади. Ўйинга қандай тайёргарлик кўряпсизлар?

— Кеча учиб келдик ва бугун тикланиш жараёнини бошладик. Кучни қайтариб олиш керак ва шундан сўнг Эронга қарши тайёргарликни бошлаймиз.


— Биламизки, Эрон гавдали ҳимоячиларга эга. Уларга қарши қандайдир тактика ишлаб чиқиляптими?

— Секин-аста Эронга қарши тайёргарликни бошлаймиз ва ўйинларни ўрганиб чиқамиз. Бу борада жамоамиз мураббийи кўрсатмаларини беради ва шунга қараб тактика қўллаймиз.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика