Latest news

01:50Дербидан олдин "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  0 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  14 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  21 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

Файзулла Қамбаров: "Омадимиз келмаса, юлдузли таркиб билан ҳам айтарли натижага эришиш қийин" News

Файзулла Қамбаров: "Омадимиз келмаса, юлдузли таркиб билан ҳам айтарли натижага эришиш қийин"

Суперлиганинг 21-турида “Қизилқум” ўз майдонларида “Турон”ни қабул қилди.

Шиддатли ва мурорасиз кечган учрашувда майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ўйинга қадар клуб иштирокида асосан дуранг натижалар қайд этилаётганди. Хўш, “Қизилқум” мавсумни қайси ўринларда тугатиш учун курашмоқда? Бунга жавоб олиш мақсадида клубнинг етакчи футболчиси Файзулла Қамбаров билан суҳбатлашдик.

- Суперлига доирасида охирги маротаба Бекободда кечган баҳсда ғалаба қозонгандик, - дея гап бошлади Қамбаров. Ғалабамизни мухлисларимиз анча кутиб қолишди. Кетма-кет дуранг натижалардан зерикканди. “Турон” устидан қозонилган ғалабадан сўнг футболчилар ва мухлисларимизнинг ҳам кайфиятлари ҳаминқадар кўтарилди. “Турон” билан баҳс анча қийин кечди. Ҳар ҳолда улар Суперлигада қолиш учун курашмоқда.

Кетма-кет дуранг натижалар ҳақида
- Дарҳақиқат, бу мавсумда энг кўп дуранг ўйнаган жамоа бўлиб турибмиз. Менимча, кўп дуранг қайд этилаётганига ўйинларда омадимиз келмаётгани билан боғлиқ деб ўйлайман.

Совринли ўринлар учун кураш тўғрисида
- Биз ҳалигача бу мақсадимиз йўлида қайтганимиз йўқ. Мавсум бошида юқори ўринларнинг бирини қўлга киритиш учун курашга қўшилгандик. Афсуски, керагидан ортиқ очколарни қўлдан чиқарганимиз туфайли очколаримиз сонида пасайиш кузатилди. Иккинчи даврада кўплаб ўйинларда дуранг ўйнадик. Лекин олдимизда турган баҳсларда ижолбий натижалар кўрсата олсак бўлади. Ҳали имконият тўлиқ қўлдан бой берилгани йўқ.

Таркиб борасида
- Чиндан ҳам бу мавсумда таркибимиз анча кучайтирилди. Энг маҳоратли футболчилар жалб қилинди. Бу йигитлар ҳам “Қизилқум” билан совринли ўринларнинг бирини эгаллаб, келгуси мавсумда халқаро майдонда тўп тепиш имкониятига эга бўлишни ният қилган. Лекин футболда омадга кўп нарса боғлиқ. Омадимиз келмаса, юлдузли таркиб билан ҳам айтарли натижага эришиш қийин.

Майдондаги роли ҳақида
- Ўйлашимча, ҳеч бир футболчи мавсум давомида кўрсатган ўйинидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилмайди. Жумладан, мен ҳам. Кўпроқ жамоага ёрдам беришни истайман.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика