Latest news

20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:55ОЧЛ-2. "Ал Аҳли" - "Андижон" (матнли трансляция)  26 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  0 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  0 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  22 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  2 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  1

Фарҳод Нишонов Осиё кубоги олдидан нималар деди? News

Фарҳод Нишонов Осиё кубоги олдидан нималар деди?

Эртага Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Осиё кубогидаги иштирокини бошлайди.

Ўзбекистон U-20 илк турда яманлик тенгдошларига қарши майдонга тушадилар. Терма жамоа бош мураббийи Фарҳод Нишонов мусобақа олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.


— Мусобақа ҳақида фикрларингиз қандай, бу сиз ва жамоангиз учун қай даражада аҳамиятга эга?

— Ушбу ёш тоифасида Осиё кубоги каби мусобақанинг аҳамияти жуда ҳам катта саналади. Чунки бу – ёш футболчилар учун профессионал футболга ўтиш босқичи бўлиб, улар бу каби мусобақалар орқали ўз «ном»ларини қозонадилар ва ўз ўринларини мустаҳкамлайдилар. Шу сабабли, Осиё кубоги футболчиларнинг кейинги профессионал фаолиятлари ва ҳаётлари учун ҳам муҳим аҳамият касб этади.

— Ўзбекистон U-20 терма жамоаси мусобақага қандай тайёргарлик кўрди?

— Осиё кубогига режа асосида, етарли даражада тайёргарлик кўрдик. Биласиз, жамоамиз мусобақанинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. Бу сафар ҳам энг юқори мақсадларни кўзлаганмиз.

— Яманга қарши илк ўйин ҳақида нималар дея оласиз?

— Ҳар доим мусобақани яхши бошлаб олиш муҳим, шу сабабли ўзига яраша қийинчилиги ва босими бўлади. Эртага биринчи учрашувда Яманга қарши майдонга тушамиз. Футболчиларимиз тайёр, йигитлар ҳаммасини тушуниб, ҳис қилиб туришибди.

— Таркибдаги футболчиларнинг жисмоний ва руҳий ҳолати қандай?

— Таркибимизга келсак, футболчиларимиз жисмоний ва руҳий ҳолати билан ҳам ҳаммаси жойида. Айтганимдек, мусобақага ҳар томонлама тайёрмиз. Футболчиларимиз майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам ўзларини яхши ҳис қилишмоқда. Ўзаро дўстона алоқада ва бир бирини қўлллаб-қувватлашмоқда. Мен йигитларга ишонаман, Худо хоҳласа, албатта мақсадимизга етамиз.

— Ушбу мусобақа ёш футболчиларнинг халқаро майдондаги тажрибасини оширишда қай даражада муҳим?

— Таркимизда халқаро майдонда тўп сурган, нуфузли мусобақаларда иштирок этган тажрибага эга ўйинчиларимиз бор, шу билан бир қаторда, ўзини кўрсатишга тайёр янги иқтидорли футболчиларимиз ҳам етарли. Ўйлайманки, бу каби катта ўйинлар орқали улар улкан тажриба орттиришади.

Ҳар бир ўйинда ғалаба қозониб, чемпионлик билан мухлисларимизни хурсанд қилишни ният қилганмиз. Бу йўлда барча ишни қилишга тайёрмиз. Халқимизни яхши натижалар билан хурсанд қилиш биз учун энг катта бахт бўлади. Айтганимдек, олдимизга чемпионликни қўлга киритишни мақсад қилиб қўйганмиз ва бунга етишиш учун ҳамма нарса етарли. Аҳил, ғалабага чанқоқ пўлат характерга эга жамоани кўряпман. Ўйлайманки, мазкур мусобақа янги номларни кашф қилади. Футболчиларимиз майдонда борини бериб курашишга тайёр. Жамоамиз билан энг юқори мақсад учун ҳаракат қиламиз, — деди Фарҳод Нишонов.


"С" гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон — Яман учрашуви 13 февраль Тошкент вақти билан соат 14:15да Шенчжендаги "Ёшлар футбол базаси" 1 майдонида старт олади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика