Latest news

19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  2 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  5 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  0 17:22"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  3 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  34 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  7 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0

Фарҳод Нишонов: "Жаҳон чемпионати йўлланмаси Ўзбекистонда футболнинг ривожига жуда катта ҳисса қўшади" News

Фарҳод Нишонов: "Жаҳон чемпионати йўлланмаси Ўзбекистонда футболнинг ривожига жуда катта ҳисса қўшади"

Фарғонада ташкил этилган Ўзбекистон ва Россия (0:3) ёшлар терма жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Фарҳод Нишонов сайтимизга интервью берди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик. Россия терма жамоасини ўрганиб чиқдик. Жуда кучли терма жамоа. Ўйинни яхши бошладик. Гол ўтказиб юборганимиздан сўнг ҳам устунлик биз томонда эди. Қизил карточка ўйин тақдирини ҳал қилди десак ҳам бўлади. 

- Бирга-бир вазиятларда ҳам рақиб дарвозаси ишғол қилинмади. Бу ёш футболчиларнинг маҳорати билан боғлиқми?

- Бу тажриба билан боғлиқ. Шунақа ўйинлар орқали ёш футболчилар тажрибасини мустаҳкамлаб боради. Албатта, кейинги ўйинларда ушбу футболчилар рақиблар дарвозасига кетма-кет голларни ура олишларига ишонамиз.

- Орадан 3 кун ўтиб Россия ёшлар терма жамоасига қарши иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказасизлар. Бу ўйинда жамоа таркибида ротацияларга қўл урасизми?

- Таркибда ротацияларни доимий амалга ошириб бораяпмиз. Кўп футболчиларга имконият бердик. Кимдир илк бор терма жамоага келди, кимдадир турли сабаблар билан орада узилиш бўпқолган. Ўз клубида асосий таркибда кўринишни бошлаган футболчиларни жалб қилаяпмиз. Фақат ёшлар лигасида ўйнаб Россия каби кучли жамоаларга қарши ўйнаш қийин. Буни майдонда ҳам кўрдик. Ишонаман, ушбу футюолчилар секин-секин ўзларини нималарга қодир эканликларини кўрсатишади.

- Бу интервью сайтимизда айни БАА - Ўзбекистон учрашуви давом этаётган вақтда чиқади. Бу ўйин ҳақида қандай фикрларингиз бор?

- Бугуннинг асосий мавзуси албатта Ўзбекистон миллий терма жамоамизнинг ўйини эди. Биз жуда ҳоҳлаймиз, бугун жаҳон чемпионати йўлланмаси қўлга киритилишини барча чин юракдан истайди. Жаҳон чемпионати йўлланмаси Ўзбекистонда футбол спорт турининг ривожига жуда катта ҳисса қўшади. Буни футболчиларнинг ўзлари ҳам ҳис қилиб туришибди. Ҳозир уларга ҳеч қандай ортиқча мотивация керак эмас. Масъулиятни барча футболчилар сезиб туришибди. Терма жамоамизга омад тилаймиз, насиб бўлса бугун Ўзбекистон жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика