Latest news

13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  0 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  8 12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  6 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  0 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  0 11:05Ўзбекистон Суперкубоги: “Насаф” энг кўп соврин ютган, “Пахтакор” энг кўп мағлубиятга учраган  5 10:45Макс Доуман кечаги голидан сўнг АПЛ тарихига кирди  0 10:16Финалиссима бўлиши учун Аргентина ўз талабларини қўйди, акс ҳолда...  6 09:41"Машъал" жамоа бош мураббийининг соғлиғи ҳақида маълумот берди  0 09:14Кечаги йирик мағлубиятдан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  1 09:00Ўзбекистон Суперкубоги: томошабинлар рекорди янгиланадими?  11 08:46Кечаги дурангдан сўнг Гвардиола чемпионлик учун кураш ҳақида гапирди  9 08:20Sofascore. "Истанбул Башакшехир" йирик ҳисобда мағлуб бўлган баҳсда Шомуродов неча баҳо олди?  0 07:53Sofascore. "Манчестер Сити" дуранг ўйнаган баҳсда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:25Ўзбекистон Суперкубоги. Бугун Ўзбек "Эл Классико"си бўлиб ўтади  22

Фарҳод Абдуллаев: “Биз ЖЧ-2014 ўйинларини бошқа кўз билан кузатяпмиз” News

Фарҳод Абдуллаев: “Биз ЖЧ-2014 ўйинларини бошқа кўз билан кузатяпмиз”

Ўзбекистонлик ягона ФИФА инструктори Фарҳод Абдуллаев Мальдив оролларида маҳаллий ҳакамлар учун семинар ўтказди.
Ушбу семинар ФИФА томонидан ташкил этилди. Шундан сўнг, Абдуллаев Мальдивдан тўғри Покистонга йўл олди ва у ерда ҳам маҳаллий ҳакамларга ФИФА томонидан тавсия этилган семинарни ўтиб берди. Биз Фарҳод Абдуллаев билан боғланиб, айни семинарлар юзасидан интервью олдик.    

- Фарҳод ака, Мальдив оролларида қандай семинар бўлиб ўтди? Унда фақат мальдивлик ҳакамлар иштирок этишдими? Семинар қанча муддат давом этди?

- Мальдивда ФИФА ташаббуси билан ҳакамлари учун семинар ташкил этилди. Беш кунга мўлжалланган семинарда 30 нафар маҳаллий рефери ҳамда тўрт инструктор катнашди.

- Семинарнинг асосий мавзуси ва мазмуни нимадан иборат бўлди?

- ФИФА томонидан бу йил асосий йўналиш сифатида жаҳон чемпионати ҳакамларига берилган қўлланмалар асосида ишлаш белгилаб олинган. ЖЧ-2014 баҳсларида ишлаётган ҳакамларга қандай инструкциялар берилган бўлса, шуни ҳамма рефери ва ассистентларга етказиб беришимиз керак. Ҳеч кимга сир эмас, ҳакамлик қонун-қоидаларида ўзига яраша ўзгаришлар бор. Бу ўзгаришлар нималардан иборат эканлигини қолган ҳакамларга ҳам етказиб беришимиз керак. ФИФА айнан шу мақсадда қитъамизнинг қатор давлатларида турли семинарларни ташкил этмоқда. Мальдив ва Покистондаги семинарлар ҳам шу мақсадга хизмат қилади.  

- Бугунги кунда мальдивлик ҳакамларнинг савияси қай даражада экан?

- Очиғини айтсам, уларнинг савияси унчалик юқори эмас. Лекин ҳаракат қилишяпти. Истеъдолди ёш ҳакамлар бор. Энг муҳими, улар ишлашдан тўхтаб қолишмасин.

- Мальдив футболи ҳақидаги таассуротларингиз ва хулосаларингиз қандай бўлди?

- Бу мамлакат футболи ҳақида кўп маълумотга эга эмасман. Чунки, қисқа муддат давомида ушбу кичик давлатда бўлдим. Футболи энди ўсиб келаётган мамлакатлар сирасига киради. Лекин Мальдивда ОФК байроғи остидаги бир нечта турнир ўтказилади. Жамоалари ОФК Кубогида иштирок этиб келмоқда.

- Шу кунларда Покистонда ўтказилаётган семинар ҳақида ҳам маълумот берсангиз. Унда кимлар иштирок этяпти? Инструкторлар кимлар?

- Инструкторлар – мен ва малайзиялик касбдошим, ФИФА фитнес-инструктори – Аҳмад Халиди. Бу семинарда ҳам фақат покистонлик ҳакам ва инструкторлар қатнашяпти. Уларга ҳам ФИФА дастури асосида семинар ўтиб беряпмиз. 

- Покистонлик ҳакамлар ҳақида фикрингиз қандай?

- Покистонда ёш ҳакамлар нисбатан кўп экан. Лекин уларда тажрибали инструктор етишмаяпти. Қанча кўп семинар ўтказилса, улар учун шунчалик яхши бўларди. Аммо, умумий планда қарасак, покистонлик ҳакамларнинг юқори даражага етиши учун анчагина ҳаракат қилиш керак.

- ФИФАнинг сиз инструкторларга тақдим этаётган қўлланмаларида асосий урғу нималарга бериляпти?

- “Оффсайд”, яъни ўйиндан ташқари ҳолат, тўпни қўл билан ўйналган вазият, қоида бузишлар, ҳакамнинг техникаси, ўйинни назорат қилиши, сариқ ва қизил карточкаларни қай вазиятда берилиши каби муҳим ҳолатларга эътибор қаратиляпти. Буни турли видео материаллар асосида кўрсатиб беряпмиз.   

- Голни аниқлайдиган тизим ЖЧ-2014 доирасидаги Франция – Гондурас учрашувида муваффақиятли синовдан ўтказилди. Гол бўлганлигини такрорий лавҳа аниқ кўрсатди. Бу ҳақда фикрингиз қандай?

- Бу янгилик ҳакамларнинг ишини анча енгиллаштирди. Кўп баҳсли вазиятлар шу орқали юзага келаётганди. Бу бўйича мисоллар етарли. Энди бу масалада муаммолар бўлмайди, деган умиддаман.

- Шунчаки, бир мухлис сифатида ЖЧ-2014 ўйинлари ҳақида қандай фикрдасиз?

- Ҳакамлар, инструкторлар ўйинни бошқа кўз билан кузатамиз. Биз кўпинча ҳакамларнинг ҳаракат, позиция ва чиқарган қарорларга аҳамият берамиз. Шу боис, ўйиннинг чиройи ва завқидан кўпам баҳра ололмай қоламиз. Аммо, шуниси аниқки, тўрт йилда бир маротаба бўладиган мундиал баҳслари мухлисларга олам-олам қувонч улашяпти. Ярим тунда бўлишига қарамай, футбол ишқибозлари ширин уйқудан кечиб, учрашувларни томоша қилишяпти. Плей-офф босқичидан ўйинларга бўлган қизиқиш янада ошади.

- Ҳозиргача қайси ўйинларни томоша қилдингиз? Қайси жамоаларга мухлислик қиляпсиз?

- Деярли барча ўйинларни томоша қилдим. Юқорида айтганимдек, бирор-бир жамоага мухлислик қилмадим. Аксинча, ҳакамларга мухлислик қилдим ва бу жараён давом этмоқда. Ҳакамлар қанчалик кам хато қилишса, биз инструкторларнинг меҳнатимиз зое кетмаган бўлади.

Камолиддин Алимов суҳбатлашди

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика