Latest news

01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  10 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  20 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1

Фарғона вилояти ҳокими "Нефтчи" қароргоҳига ташриф буюрди News

Фарғона вилояти ҳокими "Нефтчи" қароргоҳига ташриф буюрди

Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Ҳайитбоевич Бозоров Про лигада муваффақиятли тўп тепаётган ва Суперлигадан жой олиш учун астойдил курашаётган "Нефтчи" футбол клуби қароргоҳига ташриф буюрди.

Футболчилар чемпионат ўйинларини ўтказиш учун сафарда бўлганлиги боис, вилоят ҳокими клуб раҳбарлари билан жамоанинг моддий-техник шароити ва имкониятларини янада яхшилаш, "Нефтчи"нинг Суперлигага қайтиб, Фарғона футболи анъаналарини муваффақиятли давом эттириши учун зарур шарт-шароит ва имкониятлар яратиш кераклигини таъкидлади. 

Клуб раҳбари Зоҳиджон Ғофуров вилоят ҳокимига бу соҳада қилинаётган ишлар, навбатдаги мақсад ва режалар ҳақида батафсил ахборот берди. Хайрулло Бозоров "Нефтчи" мамлакатимизнинг машҳур ва бой тариҳга эга эканлиги, кўп минг сонли мухлислар унинг азалий шон-шуҳрати ва анъаналари тикланишига катта умид боғлаётганликларини эътиборга олиб, вилоят ҳокимлиги бу ишни муваффақиятли ҳал этишга ёрдам бериш учун тайёр эканлигини  айтиб ўтди. Жамоага келгуси беллашувларида янги зафарлар тилади.


"Нефтчи" матбуот хизмати


Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика