Latest news

19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  20 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  5 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:1 (матнли трансляция)  7 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  14 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

Фарғона вилояти биринчилиги. Кечаги учрашувлардан сўнг мураббийлар фикрлари News

Фарғона вилояти биринчилиги. Кечаги учрашувлардан сўнг мураббийлар фикрлари

Бугун футбол бўйича Фарғона вилояти биринчилигида 8-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Мазкур учрашувлардан сўнг жамоалар бош мураббийлари фикрлари билан қизиқдик.

Сардор Зокиров, "Цементчи" бош мураббийи: "Футбол бўйича Фарғона вилояти биринчилиги 2-лига мусобақаларида жорий мавсумда жами 16 та жамоа иштирок этиб келмоқда. Булардан 9 та жамоа Фарғона худуди, 7 та жамоа Қўқон худудига ажратилган холда ташкил этилмоқда.

"Цементчи" жамоамиз Фарғона худудига ажратилган холда мусобақаларда иштирок этмоқда. Мазкур чемпионатда футбол учрашувлари жуда қизғин руҳда ташкил этилмоқда. Биласизми, мусобақалар давомида кутилмаган натижалар ҳам кузатилмоқда. Масалан ҳеч кутилмаганда ёшлар жамоаси вакиллари катталар жамоасини мағлуб этиб қўймоқда. Умумий маънода айтадиган бўлсак, ҳар йилгига қараганда бу йилги мусобақалар жуда қизиқарли тарзда ўтмоқда.

Вилоят футбол Ассоциацияси раҳбари Носир Отақўзиев бошчилигида бу йилги мусобақалар жуда яхши ташкил этилмоқда деб айта оламан. Насиб бўлса бундан ҳам яхшироқ натижаларга эришишга ҳаракат қиламиз.

"Цементчи" жамоасининг жорий мавсумдаги мақсади вилоят биринчилигида ғолиб чиқиш ҳамда пулька ўйинларида муваффақиятли қатнашишдан иборат.Жамоамизни ушбу мавсум якунида Биринчи лига йўлланмасига эга чиқишига умид қилиб қоламиз.



Фурқат Қўчқоров, "Ёзёвон-Лочинлари" клуби бош мураббийи: " Бу йилги вилоят биринчилигида муносиб иштирок этишга ҳаракат қилмоқдамиз. Мусобақаларни ташкиллашда беминнат ёрдам кўрсатиб келаётган Фарғона вилояти футбол Ассоциацияга клубимиз номидан миннатдорчилик билдирамиз. Мусобақалар жуда кўтаринки руҳда ўтказиб келинмоқда.

"Ёзёвон-Лочинлари" клубининг жорий мавсумдаги мақсади вилоят биринчилигида ғолибликни қўлга киритган холда пулька ўйинларида муносиб иштирок этишдан иборат. Клубимиз раҳбарлари томонидан бу борада бизга барча шароитлар яратиб берилмоқда.



Бекзод Толибов ёзиб олди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика