Latest news

20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  2 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  16 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  24 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  128

Фарғона давлат университетининг "ФарДУ" клуби Биринчи лига йўлланмасини қўлга киритди News

Фарғона давлат университетининг "ФарДУ" клуби Биринчи лига йўлланмасини қўлга киритди

Tags :  ФарДУ
Фарғона давлат университетининг "ФарДУ" футбол клуби ортда қолган 2023 йилги мавсум якунларига кўра, Фарғона вилояти Иккинчи лигасида чемпионликка эришди.

Мазкур натижа футбол клубига "Биринчи лигага ўтиш турнири" Фарғона вилояти номидан иштирок ҳуқуқини берди.

Шу йилнинг 4-12 декабрь кунлари Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтган "Биринчи лигага ўтиш турнири"да университет футбол клуби мусобақанинг 3-ўрини соҳиби бўлди ва ўз тарихида илк бор Биринчи лига йўлланмасига эга чиқди.

Шу муносабат билан бугун Фарғона давлат университетинг анжуманлар залида клуб вакилларини тақдирлаш маросими ташкил этилди. Маросимда сўзга чиққан расмийлар университет футбол клубига келгусида ҳам омад ва зафарлар ёр бўлишига тилак билдирдилар. Хусусан, Фарғона давлат университети биринчи проректори Зокиржон Раҳимов "ФарДУ" клубининг Биринчи лигадаги иштирокини профессионал клубларга хос тарзда таъминлаш борасида раҳбарият томонидан барча зарурий шароитлар яратиб берилишини айтиб ўтди. Маросим давомида жамоа аъзоларига медаллар ва эсдалик совғалари топширилди.

Таъкидлаш жоиз, футбол клуби асосан талаба-ёшлардан шакллантирилган. Шунингдек, жамоа таркибида Отабек Зокиров, Ҳамидулло Абдуҳамидов, Риза Айвазов, Алишер Паҳрутдинов, Элёр Мамасолиев, Асилбек Ғойибжонов каби таниқли номлар ҳам бор. Шунингдек, жамоа бош мураббийи Фарғонанинг "Нефтчи" клуби афсонаси, "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи" унвони соҳиби Сергей Лебедев ҳисобланади.

Бекзод Толибов, Фарғонадан Championat.asia учун махсус


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика