ФарДУ янги мавсумни Пролигада ўтказади
04 jan 18:45
News
ФарДУ янги мавсумни Пролигада ўтказади
ФарДУ биринчиликнинг Шарқий минтақасини 2-ўринда якунлаб, плей-офф босқичида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритганди. Тошкент мезбонлик қилган плей-офф ўйинларида университет жамоаси 3-ўринни эгаллади.
Ўтган йилнинг декабрь ойида Лига мутахассислари Фарғона давлат университетида бўлиб, унинг футбол жамоасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди ҳамда ФарДУънинг Пролигада иштирок этиши учун қандай ишлар амалга оширилиши лозимлиги юзасидан университет раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Декабр ойи давомида университет Лига томонидан илгари сурилган талабларни босқичма-босқич ҳал қилди.
Хусусан, клуб 2025-йилги мавсумни Истиқлол стадионида ўтказиш бўйича уч томонлама шартномани Лига рўйхатидан ўтказди. Кейинчалик Пролига клубларининг футболчилар билан меҳнат шартномаси имзолаши борасидаги ЎФА томонидан белгиланган талабларни бажариш юзасидан кафолат тақдим этилди. Шунингдек, университет талабларидан тузиладиган У19 жамоаси Ўзбекистон У19 чемпионатида иштирок этадиган бўлди.
Лига олий таълим муассасаларининг профессионал футболга бўлган интилиш ва эътибори ортиб бораётганини қадрлайди ва ФарДУ жамоаси 2025-йилги мавсумни шартли равишда Пролигада ўтказишини маълум қилади. Қўшимчасига, мазкур жамоанинг кейинги йиллар давомида лицензиялаш талаблари асосида фаолият олиб боришига кўмаклашади.
Similar news
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Comments