Latest news

17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 17:03"Бани Яс" — "Хорфаккан". Таркиблар маълум  0 16:24"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  4 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  13 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  1 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  3 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  11 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0

Факт: "Нефтчи" 17 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни юта олмаяпти News

Факт: "Нефтчи" 17 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни юта олмаяпти

Бугун Суперлиганинг 14-тур учрашувлари давом этади.

Навоийда маҳаллий "Қизилқум" ва Фарғонанинг "Нефтчи" жамоалари ўзаро тўқнаш келади. Жамоалар шу кунга қадар чемпионат доирасида 46 маротаба учрашишган бўлиб, бу ўйинларнинг 23 тасида омад "Нефтчи"га кулиб боққан. 12 та ўйинда мезбонларнинг қўли баланд келган бўлса, 11 та беллашувда таблода дуранг натижаси акс этган. 

Қизиқ маълумот шуки, фарғоналиклар 17 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни ютишни уддасидан чиқа олаётгани йўқ. Жамоа охирги маротаба 2008 йилги мавсумнинг 20-турида Навоийда 3 очкога эга чиққан. Кейинги 15 та баҳснинг 8 тасида "олтин изловчилар" ғалабага эришган бўлса, 7 та учрашувда ғолиб аниқланмаган.

Маълумот учун, "Нефтчи" айни дамда жадвалда 6, "Қизилқум" эса 13-ўринда кетмоқда. Учрашув 20:00да старт олади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика