Latest news

07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  0 04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  97 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  29 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  8 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  10 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  3

Фабио Капелло: “Зиданга вақт бериш керак” News

Фабио Капелло: “Зиданга вақт бериш керак”

“Реал”, “Милан”, “Рома” ва “Ювентус” клубларининг собиқ бош мураббийи Фабио Капелло Испаниянинг “AS” нашрига интервью берди.


Унда у ўзининг Мадриддаги фаолияти ва ҳозирги “Реал”нинг муаммолари хусусида тўхталди.


- Нима учун Бенитеснинг “Реал”даги ишлари ўхшамади?

- Бу саволга жавоб бериш учун жамоа кийиниш хонасида бўлиш даркор. Шу сабабли билмайман.

- Футболчилар ундан ўзлари қутулишга қарор қилишди деган фикр бор.

- Агар ўйинчилар ва мураббий ўртасида алоқа бўлмаса, муваффақиятга умид қилиш қийин. лекин Бенитес яхши мураббий ва унда катта тажриба мавжуд.

- Балки, у ҳаддан ташқари ҳимоявий ўйинга эътибор бергандир?

- Эҳтимол, Анчелоттини Бенитесга алмаштириш жуда оғриқли бўлган. Мадридда барчаси президентларга боғлиқ. Улар анъанага кўра катта таъсир кучига эга.

- Жамоа муаммоси мураббийлардами? Охирги 12 мавсумда 11 марта мураббий алмашди.

- Муаммо кўп. “Реал” ўзига хос клуб: агар президент мураббий ортида футболчилар билан мулоқот қилса ва улар билан муаммоларни муҳокама этса, унда ўйинчилар мураббийлар штабини ҳурмат қилиш эҳтимоли кам. Улар мураббий ҳеч нарсани ҳал қилмаслиги ва ҳеч нарсани билдирмаслиги ҳақида ўйлашни бошлашади.

- Клубда спорт директори йўқлигига қандай муносабат билдирасиз?

- У ерда ишлаганимда бор эди.

- Ҳозир йўқ. Трансферлар бўйича қарорни ким қабул қилади?

- Мураббий, шекилли. Бошқачами? Одатда шундай, лекин охирги сўз барибир президентда қолади.

- Флорентино Перес Зидан бўйича қарор қилишдан олдин сизга қўнғироқ қилдими?

- Йўқ (кулади). Ҳозир нафақадаман ва Флорентинога бошқа президент қўл остида ишлаганим ёқмайди. У муҳим қарорларни қабул қилувчи ягона инсон бўлишни, клубда барча ҳолат у билан боғланишини хоҳлайди. У ортга назар ташлашни ёқтирмайди.

- “Реал” Криштиану-Бензема-Бэйл учлиги билан зафар қучиши мумкинми?

- Ўйлашимча, ҳа. Бу ерда рақибларга ҳам кўп нарса боғлиқ. “Барса”га қаранг, Месси ва Неймар ёнига Суареснинг қўшилиши ўйинни қандай ўзгартирди. Анчелоттининг “Бавария”даги ишини кузатиш ҳам қизиқ бўлади. Шундай ижрочиларга эга жамоалар ҳам баъзида ҳужумда камчиликларга дуч келишади.

- Зиданда жамоа билан ишлашга етарли тажриба борми?

- Унда интилиш мавжуд ва бу жуда муҳим.

- Бу ғалаба учун етарлими?

- Унга вақт бериш керак: футболчилар хато қилмагунингга қадар сенга ишонишади. Мураббий эса обрўсини доим кўрсатиши ва исботлаши керак.

- Мадридга янги келган мураббий 6-7 нафар футболчига тегиб бўлмаслигини биладими?

- Улар чинакамига маҳоратли футболчилардир. Менга ҳаётимда президент бир марта таркиб борасида маслаҳат берган: ўшанда Марсело, Гаго ва Игуаин олиб келинганди. Президент Рамон Кальдерон нега уларни қўймаётганимни сўраганди. Бунга жавобан ҳамма нарсанинг вақти борлиги ва уларни жамоада катта келажак кутаётганини айтгандим.

- Сизни ҳимоявий футбол тарафдори деб айтадиганларга қандай муносабатдасиз?

- Бу жаҳондаги энг катта ёлғон! Бу “Милан” билан биринчи мавсумда чемпионликни қўлга киритганимда кўп ғалабаларнинг 1:0 ҳисобида эришилганидан кейин пайдо бўлган. Мадриддаги илк мавсумимда барчаси бошқача эди. Ярим ҳимояда Редонда ўйнарди, Зеедорф эса ҳужумкор футболчи сифатида ҳаракат қиларди. Ҳужумда 4 нафар футболчи бор эди: Виктор ва Рауль қанотларда, Шукер ва Миятович марказда. Бу ҳимоявий вариантми?

- Иккинчи сафар келганингизда ярим ҳимояда Эмерсон-Диарра жуфтлиги ўйнагани-чи?

- Бизда тўпни назорат қилиш билан муаммо бор эди. Яна Роналдони сотганимизда ишлар ортга кетганди. Футболчиларни тинчлантириб, Ла Лигада ғалаба учун курашишда давом этгандик.

- Лоренсо Санс билан яхши муносабатда бўлганмисиз?

- Биргина муаммо у “Реал” таркибида ўғлини кўришни исташи билан боғлиқ эди. Фернандо яхши йигит эди. Машғулотларда бор кучи билан ишларди, бироқ отаси унинг ўйнаши кераклигини айтарди. Бундай бўлиши мумкин эмас.

- Сиз бошқарган қайси “Реал” кучлироқ эди?

- Биринчиси ажойиб жамоа эди. Унда кўпроқ маҳоратли ва ҳақиқий эркаклар жамланганди.

- Ўша жамоада ким етакчи бўлган?

- Йерро, Рауль, Бодо Иллгнер. Ўша жамоа етакчилик қобилиятига эга шахслардан ташкил топганди. Улар ўйинни ўзига оларди: Миятович, Редондо, Шукер. Яна улар сабр билан ишлашарди ҳам.

- Иккинчи жамоа қандай эди?

- Унда кўпроқ суҳбатлар бўларди. Яхши ўйинчилар кўп, бироқ аҳиллик йўқ эди. Майдонда ҳам, кийиниш хонасида ҳам. Жамоа гуруҳларга бўлиниб кетганди.

- Роналдонинг муаммоси нимада эди?

- У 96 килограмм вазнга эга эди. Ундан жаҳон чемпионатида қанча бўлганини сўрагандим. Бунга у 84 кг деб жавоб берганди. Ундан ҳеч бўлмаганда 90 килограмм бўлишни сўрадим, аммо у бундай қилмади.

- Уни захирага ўтказиш осон бўлмагандир?

- Ҳеч қандай шахсий нарса бўлмаган. Барчага ҳурмат билан муносабатда бўлганман. Роналдони доим ўзим билан ишлаган футболчилар ичида рамзий жамоага киритаман. Мен билан ишлаган энг яхши ҳужумчилар деб Ван Бастен ва Роналдони биламан.

- Сизни қаттиққўл мураббий деб ҳисоблашадими?

- Сен 40 кишидан иборат эркаклар жамоасида етакчи ва обрўли бўлишинг керак. Сен қаттиққўллик қилиб, шу билан бирга уларга ҳурмат кўрсатишинг лозим. Ҳурматсиз жамоани қуриб бўлмайди. Мен жиддий ва масъулиятлиман.

- Замонавий футболда қандай жиҳатлар ривожланаётганини кўряпсиз?

- Жамоалар “Барса” аввалроқ ўйнагани каби ҳаракат қилишга интилаётганини кўряпман. Сенда ўшандай ижрочилар бўлмаса, бу ахмоқлик. Замонавий футболда энг чиройли нарса – тўпни тез олиб қўйиш ва дарҳол ҳужумни бошлаш. Бундай вертикал футболни “Барселона”ва“Бавария” кўрсатмоқда. Маълум маънода “Ливерпул”ва“Наполи”да кўзга ташланяпти. Бундай ўйин менинг афзал кўрганим ва ҳозир бу ўйин тараққиётида муҳим ўрин тутмоқда. Луис Энрике “Барса”га шу жиҳатни қўшди ва жамоа қандай ўйнаб кетди. Буюк ижрочиларсиз катта мураббийлар бўлмайди. Штефан Ковачда Круифф ва Неескенс, “Милан”да – Гуллит, Ван Бастен, Райкард, Барези, Мальдини, “Барселона”да Хави, Месси, Иньеста, Бускетс.

- Футболчилик фаолиятингиз ажойиб чиққанини кўпчилик яхши билмайди. Футбол ўйнашни қаерда бошлагансиз?

- Пиерис шаҳарчасида, у ерда туғилганман. Тахминан минг нафарча одам яшарди. Италия учинчи лигасида жамоаси бор жойлар ичида ўша жой энг кичиги эди. Шунга қарамай, шаҳарчамиздан чиққан 9 футболчи “А” серияда ўйнаган ва уч нафари терма жамоа учун тўп тепган (Капелло, Тортул ва Зорцин).

- Отангиз футбол ўйнаганми?

- У мактабда ўқитувчи эди. Биз қишлоқ хўжалиги ва кема қуриш билан кун кечирардик. Яқин жойда “Falcon” компанияси фаолият юритарди.

- Фаолиятингиз қандай бошланган?

- 13 ёшимда Ферраранинг “СПАЛ” клуби кўригида бўлганман. Ўшанда бу жамоа “А” серияда ўйнарди ва улар ёшлар жамоасига қабул қилганлар. Ўша йили “Милан” спорт директори келиб, мени олиб кетмоқчи бўлган. Лекин отам “СПАЛ” билан келишганимни айтган ва 17 ёшимда “А” серияда дебют қилганман. Майдон марказида диспетчерлик вазифасини бажарардим.

- Кўпроқ ҳужумга ўтганмисиз ёки ҳимояланганмисиз?

- Ўйиним Де Россининг ҳаракатларига ўхшаш эди. Бузишда ҳам, ижодкорликда ҳам қатнашардим. Асосий муаммо тиззамдаги жароҳатлар билан боғлиқ эди. Уч марта жиддий жароҳат олгандим. Эленио Эррера “Интер”га чақирганда президент рухсат бермаган. 20 ёшда эса “Рома”га кўчиб ўтганман. Уни сиёсатчилар бошқарарди. Дастлаб Франко Эванжелисти, кейин клубни Альваро Маркини сотиб олганди.

- Жамоада кимлар ўйнарди?

- Эленио Эррера келганда жамоада ҳақиқий юлдузлар пайдо бўлган: Хоакин Пейро, Жаир – бизда кучли жамоа бор эди. Италия Кубогини ютиб, Кубок эгалари Кубогида ғалабага яқин келгандик. Ярим финалда Польшанинг “Гурник” клуби билан уч марта дуранг ўйнадик ва якунда қуръа орқали рақиб финалга чиққанди.

- Эленио Эррера қандай бўлган?

- У тактик қарашлар борасида бошқа мураббийларни 10 йил ортда қолдириб кетганди. Футболчиларни биринчи бўлиб тўпсиз ишлашга мажбур қилган. Яна у ҳақиқий олға бошловчи эди. Қандай шуғуллансак, шундай ўйнашимизни гапирарди. Ўйин куни эрталаб футболчиларни танлар экан, барчамизга энг яхшилигимизни айтарди. Машғулотларда яхши ишламаган ўйинчиларни четлатарди. Футболчиларга жамоавий ўйинни тушуниш қийин бўлиб қоларди. Шу тариқа Эррера ўйинчиларнинг бор кучини беришига эришган.

- Яна қайси мураббий сизга таъсир кўрсатган?

- Нильс Лидхольм: ҳеч қачон овозини кўтармасди, муаммолар бор чоғда ҳам. “Милан”ни бошқарган пайтида мен футболчи сифатида охирги совринимни ютганман. Унинг машғулотларида асосан техника устида ишланарди. Шундай услубда ҳозир Анчелотти ишлайди. Карло Лидхольм қўл остида “Рома”да ўйнаган.

- Италия терма жамоасида энг яхши ўйинингиз қайси бўлган?

- Бу 1973 йил ноябрда “Уэмбли”да кечган. Ўшанда инглизларни биринчи бор ютганмиз, 1:0 ҳисобида. У Италия учун жуда муҳим ғалаба бўлганди.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика