Latest news

10:16"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди  1 09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  1 09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  2 08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 08:25Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳо олишди?  5 07:59Грузиялик тўпурар ярим ҳимоячи водий жамоаси билан шартнома имзолади  9 07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  8 02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  20 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дунёни асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  11 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  7 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  47 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1

"Европа Лигаси ғолиби ЕЧЛ йўлланмасига эга бўлмаслиги керак" — Арсен Венгер News

"Европа Лигаси ғолиби ЕЧЛ йўлланмасига эга бўлмаслиги керак" — Арсен Венгер

Лондоннинг "Арсенал" клуби собиқ бош мураббийи Арсен Венгер еврокубоклар қоидаларига муносабатини билдирди.

Бу ҳақда "beIN SPORTS" хабар бермоқда.

УEФАнинг 2014 йилда қабул қилган қарорига кўра, Европа Лигаси ғолиби кейинги мавсумда Чемпионлар Лигасида иштирок этиш ҳуқуқини автоматик равишда қўлга киритади.

Венгернинг фикрича, футбол мутасаддилари бу ҳақда ўйлаб, қарорни қайта кўриб чиқишлари керак.

"Улар автоматик равишда Чемпионлар Лигасига эмас, Европа Лигасига йўлланма олишлари керак. Айниқса, агар гап Чемпионлар Лигасига бешинчи ўрин билан ҳам чиқишингиз мумкин бўлган АПЛ ҳақида борса. Бошқа томондан, одамлар бу соврин Европа Лигасига кўпроқ мотивация ва қизиқиш уйғотиш учун зарурлигини айтиши мумкин", – деди Венгер.

Эслатиб ўтамиз, АПЛда қуйи лигага тушиб кетиш зонасига яқин ўринларни эгаллаб турган "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ушбу мавсум Европа Лигаси финалида ўйнаши мумкин.  

"Mail" ходими Натан Солт ЕЛ сўнгги чемпионлари рўйхатини тақдим этди:

23/24: "Аталанта" (чемпионатда 4-ўрин)

22/23: "Севилья" (12)

21/22: "Айнтрахт" (11)

20/21: "Вильярреал" (7)

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика