Latest news

20:40Расман: "Интер Майами" Луис Суарес билан янги шартномани узайтирди  0 19:54Санья Мбаппе ҳақида: "Роналду "Реал"даги фаолиятини яхши бошламаган, Бенземанинг трансферини хато, Бекхэмникини эса омадсизлик деб аташган. Улар клуб афсоналарига айланишди"  1 19:26Моуринью: "Педри менда "Барселона"дан кўра кўпроқ таассурот қолдирди"  2 18:54ОЧЛ-2. "Насаф" - "Кувайт СК" 1:2 (матнли трансляция)  107 18:53Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритади. Бу ҳақда бугун эълон қилинади  2 18:30Азимжон Аҳмедов: "Андижон" билан ўзгача ҳисоб-китобимиз бор"  12 17:42Умарали Раҳмоналиев: "АПЛда ўйнашни хоҳлардим"  10 17:14Ўзимизнинг карикатура: Ақлдан озаётган Пеп  7 16:47Қаршида бугун ОЧЛ-2 ўйини бор. Стадиондан "қайноқ" суратлар  2 16:14"Гвардиола ҳар нарсада Мессини эслайди"  20 15:45 Рустам Турдимуродов: "Навбаҳор" бизга қарши финал алами билан майдонга чиқади"  15 15:12"Бу ўйинни ўзимиз бериб юбордик"  7 14:50Сервер Жепаров Суперлиганинг энг кучли 5 мураббийи ва 5 футболчиси номини айтди  8 14:20"Футбол олами". Суперлигада қолиш учун кураш авжида ёхуд 25-турдаги барча воқеалар ҳақида   0 13:52"Бавария" "Барселона"дан учралган 1:4 дан кейин кетма-кет 7та ўйинда гол ўтказмай ғалаба қозонди  2

Евро-2024. Германия - Венгрия. Превью News

Евро-2024. Германия - Венгрия. Превью

Бугун Европа чемпионати "А" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Германия - Венгрия учрашуви ўтказилади.

Ўйин ҳақида нималарни билиш лозим?

Германия Мюнхенда Шотландияни тор-мор этиб, турнирни ишончли тарзда бошлади. Ёш ўйинчилар Флориан Вирц ва Жамол Мусиала Стив Кларк қўл остидаги жамоага қарши ажойиб ўйин кўрсатди. Тони Кроос ҳам марказий зонада устворлик кўрсатди. Уч карра қитъа чемпионлари мусобақа тарихида дастлабки ўйинда саккизинчи марта ғалаба қозонган ҳолда рекорд қайд этди. Юлиан Нагельсманн жамоаси билан барча рақиблар ҳисоблашиши керак бўлади. Гарчи венгрлар сўнгги учрашувда ғалаба қозонмаган бўлса ҳам, икки йил муқаддам Миллатлар Лигасида Германияни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.

Венгрлар Германияга қарши сўнгги уч учрашувда мағлубиятга учрамади. Ўтган Европа чемпионатининг гуруҳ босқичида жамоалар 2:2 ҳисобида дуранг ўйнашди. Венгрлар Миллатлар Лигасида ҳам ўз уйларида очко олишга эришган. Венгрия бош мураббийи Марко Росси Швейцарияга қарши ўйинда шогирдлари кўп хатога йўл қўйганини тан олди. Аммо жамоанинг етакчи рақибларга қарши ажойиб ўйин кўрсатиши мумкинлигини ҳисобга олсак, немислар бу ўйинга жиддий бош қотириши керак бўлади.

Тахминий таркиблар

Германия: Нойер; Киммих, Рюдигер, Та, Миттельштедт; Андрих, Кроос; Мусиала, Гюндоган, Вирц; Хаверц

Венгрия: Гулачи; Ланг, Орбан, Салаи; Фиола, Адам Надь, Шефер, Керкез; Шаллаи, Собоcлаи; Варга

Охирги натижалар

Германия

Охирги натижалар (барча турнирлар, охирги ўйинлар биринчи бўлиб санаб ўтилган, Ғ - ғалаба, Д - дуранг, М - мағлубият): ҒҒДҒҒМ

Венгрия

Охирги натижалар: МДҒММД

Мутахассислар фикри

Германиялик мухбир Фил Ребер

Шотландларга қарши ўйинда танланган тактика идеал ишлади. Эндиликда мезбонлар ўзлари учун ноқулай рақибга қарши ўйинда ҳам муваффақият қозонишга ҳаракат қилишади. Мухлислар севимли жамоасини ўз яшил майдонларида ўтказиладиган турнирда 2006 йилги жаҳон чемпионатидаги каби узоққа боришини кутмоқда (шу асосда "Германия. Ёзги эртак" ҳужжатли фильми ишланган эди). Эндиликда Бастиан Швайнштайгер ва Лука Подольскининг ролини Флориан Вирц ва Жамол Мусиала ўз зиммаларига олиши мумкин.

Венгриялик мухбир Энди Кларк

Венгрия Швейцарияга қарши биринчи ўйинда рақибга ҳаддан ташқари кўп "совға" тақдим этди ва Мюнхенда Шотландияни осонликча мағлуб этган Германияга қарши ўйинда бундай "саховатли" бўлишга ҳаққи йўқ. Росси жамоаси сўнгги уч учрашувда "Бундестим"га мағлуб бўлмаган, шунинг учун венгрлар ўйинга яхши умид билан ёндашишади. Агар Венгрия Швейцарияга қарши иккинчи бўлимда кўрсатган ўйинини намойиш эта олса, немислар учун сюрприз ҳозирлаши мумкин.

Мураббийлар фикри

Германия бош мураббийи Юлиан Нагельсманн: "Биз биринчи қадамни ташладик ва муваффақиятни ривожлантиришга ҳаракат қиламиз. Штутгартда ғалаба қозониш учун барча имкониятларни ишга соламиз. Жамоа менга катта куч бағишлайди, қўл остимдаги йигитлар билан турнирда иштирок этиш жуда ёқимли. Шотландияга қарши ўйиндан кейин мухлисларнинг бизга бўлган ишончи янада юқори бўлса керак".

Венгрия бош мураббийи Марко Росси: "Биз Швейцарияга қарши баҳсда фаоллик намойиш эта олмадик. Бундай даражадаги жамоаларга қарши ўйнаш жуда қийин. Мағлубият учун айбдор кўрсатмоқчи эмасман. Мен мураббийман, шунинг учун масъулиятни ўз зиммамга оламан. Биз ўйин сўнгида гол ўтказиб юборганимиздан хафа бўлдим".

Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашув бугун Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади. 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика