Latest news

02:06Биринчи лига. "Пахтакор-Фарм"дан 9:1, "ТерДУ"дан 8:1, пойтахт дербисида дуранг ва бошқа натижалар  0 02:05ЕЧЛ. "Буде Глимт" ва Кипр клуби лига босқичига йўлланмани қўлга киритди  0 01:56U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор" йирик ҳисобда ютқазди, Андижонда голлар шоуси ва бошқа натижалар  0 01:01Камолиддин Тожиев: "Пахтакор ўз олдига доим олий мақсадни қўяди. Кубок ва Суперлигада охиргача курашамиз"  4 00:29Тарих яратилди! "Қайрат" пенальтилар сериясида "Селтик"ни мағлубиятга учратиб ЕЧЛ лига босқичига йўл олди!  37 00:14Отабек Нарзуллаев: "Мақсадимиз кубок финали эди. Энди бор эътиборимиз Суперлигага қаратилади"  2 23:55"Ювентус" Влаховични Салемакерсга алмаштирмоқчи. "Милан" ушбу келишувга рози бўлиши мумкин  2 23:35МЮ Майнунинг келажаги бўйича қарорни яқин икки кун ичида қабул қилади  1 22:35Ўзбекистон Кубоги. 100 дақиқа давом этган учрашувда "Пахтакор" "Машъал"ни енгиб, ярим финалга йўл олди  51 22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  1 21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   1 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  9 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  4

"Евро-2020 кундалиги". Мусобақанинг дастлабки баҳси: Туркия — Италия ўйини ҳақида News

"Евро-2020 кундалиги". Мусобақанинг дастлабки баҳси: Туркия — Италия ўйини ҳақида

Энг узоқ кутилган Европа чемпионатига ҳам старт берилди.

Дастлабки ўйин Италиянинг пойтахти — Римда ўтказилди. A гуруҳидан ўрин олган Туркия — Италия учрашуви мусобақанинг илк ўйини бўлди. Мазкур учрашувдан аввал Италияни яққол фаворит санаганлар ҳам, Туркиядан яхши натижа кутганлар ҳам бўлди. Ушбу учрашувга қизиқиш анча юқори эди. 

Мусобақанинг дастлабки учрашуви бўлганига яраша ўзига хос очилиш маросими ҳам ўтказилди. Биз ушбу жараёнларни сўз билан эмас, балки суратлар билан намойиш этишга қарор қилдик. 

Ўйинга келадиган бўлсак, биринчи бўлимнинг илк дақиқалари сокин бошланган бўлса-да, бироқ кейинчалик италияликлар устунликни ўз томонларига оғдиришди. Туркиядан кўра кўпроқ Италия термаси ҳужумларга ўтиб туришди, бироқ ҳужумларнинг чинакам хавфлиси 22-дақиқасида содир бўлди. Бурчак зарбасидан оширилган тўпни Кьеллини боши билан зарба берди. Уғуржан Чақирдан ажойиб супер сейв намойиш этиб, жамоасини муқаррар голдан асраб қолди. 

Шундан сўнг ҳам "Скуадра Aдзурра"да бир неча имкониятлар бўлди, лекин уларни голга айлантириш кўрсаткичи нолга тенг бўлди. 

Биринчи бўлимдан сўнг зарбалар статистикаси 0-14 бўлди, Италия фойдасига. Тарихга назар ташлайдиган бўлсак бундай фарқ 2004-йилги Нидерландия — Латвия баҳсидан бери илк бор содир бўлган. 

Иккинчи бўлим биринчисига қараганда анча шиддатли бўлиши кутилганди ва шундай бўлиб ҳам чиқди. 54-дақиқада эса учрашувда ҳисоб очилди. Бу турнирдаги илк гол эди ва бу гол ҳам автогол этиб тарихга мухрланди. Италиялик Доменико Беррарди ўнг қанотдан олдинга ўтиб, тўпни марказга тепди. Туркия термаси аъзоси Мерих Демирал эса ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 

Сиз-у-биз одатда ҳимоявий футбол кўрсатишига кўникиб қолган Италия терма жамоаси мазкур ўйинда кўпроқ ҳужумларга урғу берди. Aксинча, бу ўйинда асосан Туркия терма жамоаси кўпроқ ҳимояланди. Aслида, италияликлар рақибларини шундай қилишга мажбур қила олишди.

67-дақиқада Чиро Иммобиле Италиянинг 2-голини урди. Леонардо Спинаццоланинг дарвоза томон йўллаган зарбасини Туркия посбони қайтариб юборди. Қайтган тўпга зарба берган Иммобиле эса ўз мақсадига эришди — 0:2.

79-дақиқага келиб эса барчаси ҳал бўлди. Лоренцо Инсинье Иммобиленинг узатмасидан сўнг дарвоза томон зарба бериб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди ва қайсидир маънода ушбу гол ўйиндаги сўнгги нуқта эди. Ўйин сўнггига қадар деярли эсда қоларли воқеалар бўлмади ва Евро-2020 турнирининг илк учрашувида Италиянинг қўли баланд келди. 

Ушбу учрашувдан сўнг бир нечта фактларни келтириб ўтиш даркор. Жумладан:

  • Европа чемпионати илк бор автогол билан бошланди;
  • Доннарума Европа чемпионатида Италия дарвозасини қўриқлаган энг ёш посбонга айланди (22 ёш 106 кун);
  • Италия терма жамоасида мағлубияциз серия 28 ўйинга етди (мутлоқ рекордгача яна 2та ўйин қолди);
  • Италия термаси Европа чемпионати тарихида илк бор бир ўйинда 3та гол уришга муваффақ бўлди.

Ушбу ўйиннинг энг яхши футболчиси деб Италия термаси футболчиси Леонардо Спинаццола топилди.

Яна бир қизиқ ҳолат айнан ушбу учрашувдан сўнг омма эътиборига тушди. Маълум бўлишича, италиялик Твиттер фойдаланувчиси Туркия — Италия ўйини бошланишидан 10 соатча аввал учрашувда киритиладиган гол муаллифларини аниқ топгани Твиттер аҳлини ҳайратга солди. 

VaneJuice никли фойдаланувчи УЕФAнинг Твиттердаги расмий аккаунтида ўйин натижасини тахмин қилиш борасида қолдирилган хабар остида Туркияга қарши ўйинда Иммобиле, Инсине гол киритишини, яна бир голни эса Туркия терма жамоаси аъзоси Демирал ўз дарвозасига йўллашини ёзган.

Италия терма жамоаси ушбу ғалабадан сўнг табиийки A гуруҳида 3 очко билан 1-ўринда бормоқда. 

12 июнь куни A гуруҳининг Уэльс — Швейцария, шунингдек, Б гуруҳидан ўрин олган Дания — Финляндия ҳамда Бельгия - Россия учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган.

Author : Og'abek Samisov
Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика