"Эвертон" бош мураббийи "Ливерпуль"га қарши ўйиндаги ҳакамликдан мамнун бўлмади
22 oct 2023 10:51
News
"Эвертон" бош мураббийи "Ливерпуль"га қарши ўйиндаги ҳакамликдан мамнун бўлмади
"Эвертон" бош мураббийи Шон Дайч кеча "Ливерпуль"га қарши ўйиндаги ҳакамликдан норозилигини билдирди.
"Замонавий футболнинг табиати шундай ғалати. Ҳисоб 0:0 пайтида "Ливерпуль" нега 11 киши бўлиб ўйнаганини тушунмадим. Рақиблар бош мураббийи ҳам буни тушунмади ва тезда алмаштирилиши керак бўлган футболчини захирага олди. У майдонда қолмаслиги керак эди. Табиийки, бу ўйиннинг боришига таъсир қилди.
Янг борасидаги ҳолат эса тушунарсиз, унга қандай баҳо беришни ҳам билмайман. "Ливерпуль" футболчиси ҳам аҳмоқона фол қилган ва бунга иккинчи сариқ карточка берилиши керак эди. Унинг ҳолати Янгнинг фолидан кўра жиддийроқ кўринганди. Ҳа, Янгнинг иккинчи фоли сариққа тортарди, аммо биринчиси...", - деди Дайч.
Link :
Source : TNT Sports
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments