ESPN: Бускетс "Интер Майами" билан музокара олиб борди
08 jun 2023 19:03
News
ESPN: Бускетс "Интер Майами" билан музокара олиб борди
Испаниялик ярим ҳимоячи Серхио Бускетс "Интер Майами" билан музокара ўтказди, деб хабар беради ESPN.
Нашрнинг ёзишича, испаниялик футболчи "Ал Насср" ва "Ал Ҳилол" клублари вакиллари билан ҳам гаплашган. Саудия Арабистони клублари унга каттароқ шартномалар таклиф қилишди.
Қайд этилишича, аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессининг "Интер Майами"га ўтиши Бускетснинг қарорига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.
Ярим ҳимоячининг "Барселона" билан шартномаси 30 июнь куни якунига етади ва у жамоани эркин агент сифатида тарк этади.
Link :
Source : ESPN
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Comments