Latest news

14:50Гвардиола "Тоттенхэм"га қарши қандай ўйнашни билмайди. Бугун "Ман Сити" "Тоттенхэм"ни меҳмон қилади   0 14:23Ўзбекистон терма жамоасининг "CAFA Nations Cup-2025" учун қайдномаси маълум  4 14:10Тожикистон "CAFA Nations Cup 2025" учун қайдномасини эълон қилди, унда Суперлигада ўйнайдиган футболчилар ҳам бор  1 13:458 та гол урилган "Андижон" — "Пахтакор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:19Руминия клубидан 94 очко олиб ташланди  4 12:58Қирғиз Республикаси бош мураббийи: "Ўзбекистон қандай даражада эканлигини ҳамма билади"  3 12:37Ўзбекистон ЖЧ-2026даги рақибларини қачон билиб олади? Сунъий интеллект Суперлигада ким чемпион бўлишини айтди – 22 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   1 12:17"Рома" Санчога қарор қабул қилиш учун икки кун вақт берди ва "Болонья"дан Домингес ёки бошқа вариантларга ўтишга тайёр  1 11:50"Бунёдкор" 7 йилдан буён "Қизилқум"ни меҳмонда юта олмаяпти   0 11:28Факт. "Пахтакор" тарихда биринчи марта Андижонда 6 та гол урди   6 10:47Романо Доннарумманинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 10:13Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари "Манчестер Сити" клуби меҳмони бўлишди   11 09:46Гвардиола Родридан нима истаётганини айтди  2 09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  2 08:53"Манчестер Юнайтед" 20 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолашга яқин  2

"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди. Максим Лисицин – Қирғиз Республикаси бош мураббийи! News

"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди. Максим Лисицин – Қирғиз Республикаси бош мураббийи!

Россиялик 46 ёшли мутахассис Максим Лисицин Қирғиз Республикаси миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

У терма жамоани сентябрь ойида бошланадиган 2026 йилги Жаҳон чемпионатига саралашнинг учинчи босқичига тайёрлайди.

Максим Лисицин Қирғиз Республикасидаги фаолиятини 4 йил аввал бошлаган. 2022 йилда унинг бошчилигидаги U-20 ёшлар терма жамоаси Осиё Кубоги финалига чиқди. Бундан ташқари, россиялик мутахассис Қирғиз Республикасининг 23 ёшгача бўлган олимпия терма жамоасини Осиё чемпионати саралаш ўйинларида бошқариб борди.

Кеча Қирғиз футбол иттифоқи ижроия қўмитаси Лисицин номзодини маъқуллагач, ҚР футбол федерацияси президенти Қамчибек Ташиев жамоанинг янги бош мураббийи билан учрашди. У жамоанинг янги мураббийига муваффақият тилади ва унинг раҳбарлигида жамоа янги марраларни забт этишига ишонч билдирди.

Қирғиз футбол иттифоқи ва янги бош мураббий ўртасидаги шартнома 1 йилга мўлжалланган. Максим Лисицин Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичи якунига қадар ишлайди.

Аввалроқ Championat.asia сайти Лисицин Қирғиз Республикаси бош мураббийига айланиши ҳақида хабар берган эдик. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика