Latest news

14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  0 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  1 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   20 13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади?  4 12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  5 11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  58 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0 10:23"Челси" 24 йиллик анаънадан воз кечади  7 09:56Икич Фране: "Жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳақли эди"  2 09:27Германия терма жамоасининг сентябрдаги ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум  5 08:54МЮ Брунуни сотишга тайёр. Унга нарх қўйилди  8 08:27"Бухоро" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, тарихда илк бор ярим финалга чиққан учрашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  9 08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  10 07:50Германия Кубоги. "Бавария" меҳмонда 3-лига жамоасини мағлуб этди  1

Эшитдик-да! Рўзиқул Бердиев "Насаф"ни тарк этиши мумкин News

Эшитдик-да! Рўзиқул Бердиев "Насаф"ни тарк этиши мумкин

Қаршининг "Насаф" клубида катта ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.

Championat.asia сайти маълумотига кўра кўра, клубдаги муҳит ҳавас қиладиган даражада эмас. Ходимлар, футболчи ва мураббийлар бир нечта лагерга ажралиб қолган.

"Насаф" етакчилари Шароф Муҳитдинов ва Ислом Кенжабоев бошқа жамоаларга ўтиб кетишди. Бобир Абдихолиқов ҳам кетиш арафасида турибди. Клуб бош директори улар билан шартномани узайтирмагани мухлисларни ташвишга солгани аниқ. Масалан, Шароф Муҳитдинов деярли 2 ой давомида эркин агент мақомида юрди ва охири бошқа жамоага кетди.

Бугун бош мураббий Рўзиқул Бердиев ҳам жамоа лагерини тарк этган. Унинг "Насаф"даги кейинги тақдири ҳозирча номаълум бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Рўзиқул Бердиев сайтимизга интервью берган ва қуйидаги фикрни айтганди: "Агарда вазият яхши томонга ўнгланмаса ва янада қийинчиликлар ҳамда тушунарсиз ишлар давом этадиган бўлса, балки мен ҳам мураббийлик фаолиятимда танаффус олишни ўйлаб кўраман. Бошқа чора қолмаяпти. Лекин умид қиламанки, вазият бунгача бормайди. "Насаф" жамоасига бўлган садоқатим ва қаршилик мухлислар ҳурмати учун клуб раҳбариятининг кўплаб тушунарсиз ишларга сабр қилиб келяпман".

Rating: -62   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика