Latest news

03:07ЕЧЛ. Дембеле четлатилган ўйинда "Бавария" ПСЖ устидан ғалаба қозонди  11 03:05ЕЧЛ. "Барса" йирик ғалаба қайд этди. "Манчестер Сити" "Фейеноорд"га қарши 3:0 ҳисобидаги устунликни сақлаб қола олмади  8 02:03Левандовски ЕЧЛдаги 100-голини урди. Фақат Роналду ва Мессида бундан кўпроқ  6 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Садд" билан дуранг ўйнаган "Ал Ҳилол" плей-офф йўлланмасини нақд қилди. "Ал Насср" ҳам кейинги босқични кафолатлади  5 00:50ЕЧЛ. "Милан" ва "Атлетико" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 00:35ЦСКА "Рубин"ни йирик ҳисобда мағлуб қилиб, Россия кубоги ярим финалига йўл олди. Файзуллаевдан гол!  14 23:45Жуд Беллингем: "Олтин тўп" "Реал Мадрид"га келиши керак эди"  6 23:05Расман: Хавьер Маскерано "Интер Майами" бош мураббийига айланди  15 22:19Cуперлиганинг охирги турида учта ўйинда ВАР ишлайди. Қолган учрашувларга қўшимча ёрдамчи ҳакам бириктирилади  7 21:25ПСЖ нега айнан Ҳусановга қизиқиб қолди? Foot Mercato нашри Абдуқодирга Париж клубидан бўлган қизиқиш тафсилотларини маълум қилди  16 20:29Рўзиқул Бердиев: "Рақиб маҳоратли ўйинчиларга эга жамоа, аммо биз кўпроқ ўз ўйинимизга эътибор беришимиз зарур"  11 19:45Небойша Йовович: "Муҳими ўйинга бўлган тайёргарлик ва ғалабага бўлган ишонч"  3 18:57Нкунку "Челси"дан Бундеслигага қайтиши мумкин  0 18:33Жоржиньо ёзда "Арсенал"дан кетади  0 18:11"Футбол олами". Суперлигада қолиш учун кураш авжида ёхуд 25-турдаги барча воқеалар ҳақида   0

Эшитдик-да! “Нефтчи” ҳамда “Навбаҳор” клубларида қандай қарздорлик мавжуд? News

Эшитдик-да! “Нефтчи” ҳамда “Навбаҳор” клубларида қандай қарздорлик мавжуд?

Яқиндагина "Нефтчи" ва "Навбаҳор" футбол клубларига легионер футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун узил-кесил тақиқ қўйилди.

Кўплаб футбол мухлислари бу борада ПФЛ манзили томон салбий фикрлар билдирди. Шу асосда Championat.asia нашри суриштирув ўтказишга қарор қилди.

ПФЛ ёрдам беряптими ёки ҳалал?

Маълум бўлишича, ҳар икки клубнинг ПФЛ олдида қарзи мавжуд. Бироқ трансфер тақиқи масаласида бу ҳолат инобатга олинмаган. Яъни, ПФЛ қўмитага бу борада шикоят билан мурожаат қилмаган.

Аксинча, ПФЛ қишки трансфер ойнаси давомида клубларга ёрдам берган. Яъни, уларнинг мақсади жиддий эканидан келиб чиқиб, ЎФА қўмитаси ҳамда Ўзбекистон футболчилари уюшмасига ПФЛ таклиф билан чиққан ҳамда жамоалар учун апрель ойи якунига қадар муҳлат беришни сўраган. Масалага ПФЛ аралашгач, қўмита апрель ойи якунига қадар ҳар икки клубга муддат берди. Бу билан клубга иккита муҳим юришни амалга оширган:

а) ОФК лицензиялашидан муваффақиятли ўтган (зеро мавжуд қарздорлик сабаб улар лицензиядан қуруқ қолиши мумкин эди);
б) қишки трансфер ойнасида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказган (унгача эса уларда трансфер тақиқи мавжуд эди).

Бироқ ҳар икки клуб ҳам ПФЛни ноқулай ҳолатда қолдирган ва апрель якунига қадар ҳам қарзларни ёпмаган. Яъни, берилган ваъда ва кафолат ўз ҳолида қолиб кетган.




“Нефтчи” кимлардан қарздор?


Фарғона клуби устидан Фозил Мусаев, Шароф Муҳиддинов, Улуғбек Ҳошимов, Суннатулла Абдуллажонов, Умар Адҳамзода, Асадбек Мўминов, Азизбек Олимов каби футболчилар ўтган йилнинг декабрь ойидаёқ шикоят киритган. Улар аллақачон бошқа жамоалар шарафини ҳимоя қилмоқда. “Нефтчи” эса янги футболчилар билан муносабатга киришган. Бироқ эски қарзлар осилиб қолган.

Шунингдек, “Нефтчи” аёллар жамоасига 4 ойдан буён на маош ва на мукофот пули берилади. Футзал жамоаси эса 6 ойдан буён ойлик олмайди.

Буларнинг ҳаммаси нотўғри молиявий сиёсат оқибати ҳисобланади. “Нефтчи” Суперлигада футболчиларга энг катта маош тўлайдиган клублардан бири ҳисобланади. ПФЛ Суперлига интригаси йўлида клубга ёрдам беришга ҳаракат қилса-да, бундан тўғри хулоса чиқарилаётгани йўқ. Қолаверса, катта маошлар билан ҳам фарғоналиклар керакли натижани қўлга кирита олмаяпти.




“Навбаҳор” кимлардан қарздор?


Наманган клуби устидан Темурхўжа Абдухолиқов, Асадбек Собиржонов, Даврон Ҳошимов, Аброр Исмоилов, Дониёр Абдуманнопов, Игорь Голбан каби футболчилар шикоят киритган. Клуб ҳозиргача уларга берилган ваъдаларни бир неча бор ўз вақтида бажармаган.

Шунингдек, аёллар жамоаси Наманганда 3,5 ойдан буён маошсиз қолган. Футзалчилар эса 4 ойдан буён уйига пул олиб кирмайди. Барча маблағ фақат катта футболчиларга катта ойлик-маош тўлаш учун сарф этилади.

Хулоса


Суриштирувда ПФЛ, ЎФУ, ЎФА мутахассисларидан ташқари, ҳар икки клубнинг собиқ ва амалдаги футболчилари ҳам иштирок этди. Бироқ биз уларнинг кимлигини очиқламоқчи эмасмиз. Аниқлангани шуки, катта футболчилар ҳам молиявий тартибсизликдан умидсизликка тушиб қолган ва бу натижага ҳам таъсир ўтказмоқда.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика