Latest news

08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  0 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  12 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  2 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  1 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  8 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  7 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  1 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  1 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  35 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  25

«Эшитдик-да»: «Насаф»да байрам кайфиятидан асар ҳам йўқ — Маошлар, мукофот пуллари ва медаллар ҳам топширилмаган News

«Эшитдик-да»: «Насаф»да байрам кайфиятидан асар ҳам йўқ — Маошлар, мукофот пуллари ва медаллар ҳам топширилмаган

Tags :  Насаф
Жорий мавсум Суперлигадаги энг ёш жамоа бўлган «Насаф» мусобақанинг кумуш медалларини қўлга киритди.

Жамоа ўз олдига қўйилган вазифани аъло тарзда уддалаганига қарамасдан, раҳбарият тарафдан муносиб тақдирлинмаган. «championat.asia» маълумотига кўра, жамоа аъзоларига клуб 3 ойлик маош, 7та ғалабали ўйиндаги мукофот пуллари ва кумуш медални қўлга киритгани учун ҳеч қандай бонуслар берилмаган. Яъни клуб айни пайтда футболчилар 3 ойлик маош, 7та мукофот пуллари ва бажарилган вазифа учун ваъда қилинган қўшимча бонусларни олмаган.

Устига-устак «Насаф» ПФЛ тайёрлаб қўйган кумуш медалларини ҳам олиб кетмаган ва янги йил олдидан тақдирлаш маросими ҳам ўтказгани йўқ.

Бу ҳақда «Насаф» футболчилари ҳам сайтимизга маълум қилишди.

Жамоа футболчилари ва бошқалар раҳбарият томонидан бундай эътиборсизликдан жуда ранжишган. Улар ўзларини кумуш медалларини қўлга киритгандек эмас, балки қуйи лигага тушиб кетган жамоадек ҳис этишмоқда.

«Насаф» раҳбарияти эса қатор қўнғироқларни жавобсиз қолдирмоқда.

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев йил аввалида «Насаф» жамоаси билан учрашган ва клуб олдига совринли ўринларни эгаллашни вазифа қилиб қўйганди. Мавсум ўртасида эса клуб билан учрашиб, барча шароитлар яратилиши ва келаси мавсум учун шартномаси тугаётган футболчилар билан шартнома узайтириш масаласи ҳал этилиши, клубнинг молиявий аҳволи яхшиланишини маълум қилганди.

Айни пайтга қадар «Насаф» ҳеч бир футболчи билан шартномани узайтирмаган ва аксинча, қарздорликлар ҳам узилмаган. Зойир Мирзаев фақатгина «Насаф»ни кумуш медалларини қўлга киритгани билан табриклаш билан кифояланди.

Ҳозирги кунда «Насаф»нинг кўплаб футболчилари мавжуд шароитдан норози ва кетиш кайфиятида.

«Насаф» бош менедери Сергей Кучеренко эса биздаги маълумотларга кўра ўз юртига жўнаб кетган ва футболчиларга ваъда қилинган пулларни тўланишини таъминлай олганича йўқ.

Rating: -99   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика