Latest news

16:02Станислав Черчесов: "Ўзбекистонни умуман билмайдиган ва кўп нозик жиҳатлардан бехабар чет эллик мураббийнинг дарҳол натижа келтиришига ҳеч ким кафолат бера олмайди"  9 16:01"Байер" ва "Фенербахче" бош мураббийлик учун Постекоглу номзодини илгари сурмоқда  0 15:34Туркия клуби яқин кунларда Онанани ижарага олмоқчи  2 15:06ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади  3 14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  4 14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  5 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  5 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  94 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  2 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  2 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  1 10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  13 10:30"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади  14

Эшитдик-да! "Машъал" стадиони сентябрда ҳам ўйинларни қабул қила олмаслиги мумкин News

Эшитдик-да! "Машъал" стадиони сентябрда ҳам ўйинларни қабул қила олмаслиги мумкин

Хабарингиз бор, стадион прожекторларини ёзгача талаб даражасига келтира олмаган 4 клуб сентябрга қадар уй учрашувларини нейтрал майдонларда ўтказишга мажбур этилди.

30 июль куни Coca-Cola Суперлиганинг 13-тур учрашувлари бўлиб ўтади. ПФЛ ярим ой аввал “Машъал”, “Қўқон-1912” ва “Андижон” клубларини стадион масаласида огоҳлантирган. Биринчи навбатда қўқонликлар стадион масаласини ижобий ҳал қилиб, “Навбаҳор”га қарши водий дербисини Яйпанда ўтказадиган бўлишди. Кейинроқ “Андижон” ва “Турон” ўртасидаги яна бир водий дербисига Наманган мезбонлик қиладиган бўлди. 

Бироқ "Машъал" раҳбарияти стадион масаласини ҳалигача ҳал қила олган эмас. Ваҳоланки, ПФЛ 13 июль санасига қадар уч клубга муҳлат берган ва шундан кейин ҳам “Машъал” яна бир карра огоҳлантирилган. Эндиликда ПФЛ бош ташкилотга тақдимнома киритиб, сентябрь ойида ҳам Муборакдаги стадионда ўйинлар ўтказиш учун тақиқ қўйишни режалаштирган. Бу ойда Муборакка “Андижон” ва “Сўғдиёна” клублари ташриф буюриши керак эди. Шунингдек, ўйин санасига қадар ҳам “Машъал” футбол клуби стадион масаласини ҳал қилмаса, 13-тур учун жамоага техник мағлубият ёзилиши мумкин.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика