Latest news

08:04Флик ғалабадан сўнг нималар деди?  2 08:00Эл класико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 3:2  1 07:40"Реал Мадрид" собиқ футболчиси "Локомотив" билан музокара олиб борди  1 07:14Финалнинг энг яхши футболчиси ким бўлди?  0 02:50А Серия. "Милан" "Фиорентина" билан, "Интер" "Наполи" билан дуранг ўйнади, "Лацио" эса меҳмонда "Верона"дан устун келди  2 02:05"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди  231 23:58Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Вольфсбург"га 8 та гол урди  4 23:34Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" турнирни тарк этди  33 23:10“Навбаҳор” ўз сафига грузиялик футболчини қўшиб олди, у бунга қадар ҳам Ўзбекистонда ўйнаган  5 22:12Перес: "Жонажон Жиддага қайтдик"  6 21:13Лапорта: "Саудия Арабистони жаҳон футболининг марказига айланмоқда"  3 21:02Эшитдик-да! Бобир Абдихолиқов “Насаф”га қайтмоқда  16 20:55Англия кубоги. "Арсенал" "Портсмут"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Мартинеллидан хет-трик  4 19:41"Реал" янги шартнома бўйича Emirates’дан йилига 100 млн олиши мумкин. Клуб Adidas ва HP’ни ҳисобга олган ҳолда футболкада 300 миллион ҳомийга эга бўлишни хоҳлайди  1 18:35"Ал Иттиҳод" 38 ёшли Бенземага 2028 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилди  2

Эшитдик-да! Иброҳим Ибрагимов учун "Пахтакор" ва "Сўғдиёна" жиддий курашмоқда News

Эшитдик-да! Иброҳим Ибрагимов учун "Пахтакор" ва "Сўғдиёна" жиддий курашмоқда

Мамлакатимизда Суперлига мавсуми ўз ниҳоясига етди ва жамоалар кейинги мавсум учун таркибни шакллантириш жараёнини бошлаб юборишган.

"Championat.asia" олган маълумотга кўра, ўтган мавсумнинг 2-даврасини "Олимпик"да ўтказган ярим ҳимоячи Иброҳим Ибрагимовга Суперлиганинг бирданига 4 клуби қизиқиш билдирмоқда. Булар: "Бунёдкор", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Нефтчи". Юқоридаги клуб вакиллари аллақачон футболчи билан алоқага чиқишган ва музокаралар давом этмоқда.

Иброҳим Ибрагимовнинг трансфер ҳуқуқи Бекободнинг "Металлург" клубига тегишли. Томонлар ўртасидаги келишув 2024 йилнинг 31 декабрида ниҳоясига етади. Бу дегани 22 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган клуб уни "Металлург"дан сотиб олишига тўғри келади. Айни пайтда Ибрагимов учун курашда "Пахтакор" ва "Сўғдиёна" фаворит бўлиб турибди. Айнан шу икки клуб унинг трансфер ҳуқуқини сотиб олишга тайёр. Демак, Ибрагимов янги мавсумни катта эҳтимол билан "шерлар" ёки "бўрилар" таркибида бошлайди.


Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли Ибрагимов ортда қолган мавсум "Металлург" ва "Олимпик" таркибида Суперлига ва Ўзбекистон кубогида жами 24 та ўйинда майдонга тушди ва 4та гол урди.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика