Latest news

20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  0 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  4 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  7 18:28Про лига. Икки киши майдондан четлатилган ўйинда "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  0 18:15Скоулз МЮнинг ёзги трансфер кампаниясини қоралади  2 17:48Расман: "Андижон" собиқ устози "Бухоро"да иш бошлади  15 17:26Эшитдик-да! "Зўр ТВ" Чемпионлар Лигасини намойиш этади  16 16:22Месси гол урилмаган пенальтилар сони бўйича Роналдуга яқинлашиб олди  4 15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  3 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  3 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  11

Эшитдик-да! Аббос Файзуллаев фаолиятини РПЛда давом эттиради News

Эшитдик-да! Аббос Файзуллаев фаолиятини РПЛда давом эттиради

"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев фаолиятини Россияда давом эттиради.

Championat.asia сайтига маълум бўлишича, "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаевнинг кейинги клуби Россиянинг ЦСКА клуби бўлади. 

Маълумот учун, "армиячилар" 13 карра Россия чемпиони ва шунча марта мамлакат кубоги соҳиби ҳисобланади.

2022/23 йилги мавсумда жамоа Россия Премьер-лигасида иккинчи ўринни эгаллади.

Файзуллаев жорий мавсум "Пахтакор" сафида Ўзбекистон Суперлигаси доирасида 6 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, ярим ҳимоячи Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан биргаликда қитъа чемпионига айланди ҳамда жаҳон чемпионатининг нимчорак финалига қадар етиб борди.

Қолаверса, у жорий йил миллий терма жамоаси таркибида дебют қилди.

Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика