Latest news

17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  0 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  1 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  1 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  5 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  2 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  10 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  4 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  1

Эрон - Ўзбекистон. Тимур Кападзе ва Аббос Файзуллаев иштирокидаги ўйинолди матбуот анжумани News

Эрон - Ўзбекистон. Тимур Кападзе ва Аббос Файзуллаев иштирокидаги ўйинолди матбуот анжумани

ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Эрон - Ўзбекистон учрашувидан олдинги матбуот анжуманида бош мураббий Тимур Кападзе ва футболчи Аббос Файзуллаев иштирок этди.

"Эртага бизни қизиқарли ўйин кутиб турибди. Эрон қандай кучга эгалигини биламиз, ўзимизнинг кучимизни ҳам биламиз. Ўйлайманки яхши тайёргарлик кўрдик. Иншааллоҳ эртанги баҳсга ҳаммамиз тайёрмиз", - деб гап бошлади Тимур Кападзе.

"Иккита яхши савиядаги терма жамоалар ўртасидаги ўйин кутиб турибди. Биз бу ерга ғалаба учун келганмиз. Бор кучимизни бериб ўйнаймиз", - деди Аббос Файзуллаев.

- Биламизки, айни пайтда уч нафар ўзбекистонлик футболчи Эрон чемпионатида ўйнамоқда. Бу сизга Эрон терма жамоаси ҳақида ўзига хос маълумотлар олишда қанчалик ёрдам беради?
- Эрон терма жамоаси ва Эрон лигасини яхши биламиз. Охирги йилларда бир неча бор тўқнаш келдик. Ўзимиз ҳам маълумотлар тўпладик, футболчилардан ҳам маълумотлар олдик.

- Шомуродов Италияда ўйнамоқда, Ҳусанов АПЛга ўтди. Аббос Файзуллаевда ҳам келажакда Европанинг топ чемпионатларида ўйнашни режалаштирмоқдами?

Аббос Файзуллаев: - Савол учун катта раҳмат. Лекин ҳозир бу саволга жавоб беришнинг вақти эмас деб ўйлайман. Сабаби эртага бизни жуда муҳим ўйин кутиб турибди.

- Сиз Ўзбекистон терма жамоада кўп йиллар ўйнагансиз. Қайси авлод кучлироқ бўлган деб ўйлайсиз? Ҳозирги жамоа ЖЧга чиқиш учун етарлича салоҳиятга эгами?

- Менимча солиштириш нотўғри. Ўша пайтда ўша авлод кучли эди, ҳозирги энг кучли авлод терма жамоада ўйнамоқда. Насиб қилса мақсадимиз сари яқинмиз!

- Машарипов дисквалификация туфайли ўйнай олмайди. Унинг ўрни қанчалик билинади? Остон Ўрунов эса Қирғизистон билан ўйнамади, у Эрон билан майдонга туша оладими?

- Улар терма жамоамизнинг муҳим футболчилари ҳисобланади. Бу футбол дисквалификациялар учраб туради. Остонда жароҳат бор, тайёрланмоқда. Ўйинга тайёр бўлса тушади. Қолган футболчилар соғ-саломат.


Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика