Latest news

21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   0 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  8 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  4 19:46Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Машъал" 3:0 (матнли трансляция)  9 19:29Про лига. "Арал" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди   5 19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  9 19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0 18:34Онана Ла Лигага йўл оладими?  3 18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  2 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  4 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0 16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  1 15:54Ҳали қайдномага ҳам кириб улгурмаган "Насаф" легионери сафдан чиқди  13

Эрон норози бўлишни бошлади: уларга Баҳрайндаги майдон ёқмаяпти News

Эрон норози бўлишни бошлади: уларга Баҳрайндаги майдон ёқмаяпти

Бугун Эрон ЖЧ саралаш қолдирилган ўйинларини бошлайди.

Эрон терма жамоаси бугун Гонконг термаси билан куч синашади. Баҳрайнда бўлиб ўтадиган ушбу учрашув Тошкент вақти билан 19:30да старт олади. Ўйиндан олдин ўтказилган матбуот анжуманида форслар бош мураббийи Драган Скочич "Ал Муҳаррақ" стадионидаги майдон ҳолатини танқид қилди. 

- "Баҳона қилмоқчи эмасман, лекин биз ўйнайдиган майдон умуман талабга жавоб бермайди. Мен фаолиятим мобайнида бундай ёмон майдонни умуман кўрмаганман. Агар гапимга ишонмасангиз, келиб ўз кўзингиз билан кўринг. Биз кучли жамоамиз ва бу ерга тўртта ўйинни ютиш мақсадида келганмиз. Лекин бунинг учун майдон ҳолати ҳам шунга мос бўлиши керак. ЖЧ саралаш баҳсларини Эрон ўзида қабул қилмоқчи эди, лекин ОФК бунга рухсат бермади ва нима сабабдан Баҳрайнга берилгани бизни жуда қаттиқ хафа қилди", - дейди хорватиялик мураббий.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика