Latest news

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  22 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

"Эрон билан иккинчи бўлимдаги ўйин, мен яқин йилларда кўрган энг зўр ўйин" News

"Эрон билан иккинчи бўлимдаги ўйин, мен яқин йилларда кўрган энг зўр ўйин"

Шарҳловчи ва спорт журналисти Ҳасан Турдиалиев Зоир Турсунбоевга берган интервьюсида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ҳақида фикр билдирди.

"Бошқа мураббийлар жамоатчиликка қилаётган ишлари бўйича ҳисобот берар эди, Катанецда эса бунақа эмас экан. Балки бу ҳам тўғридир. Битта турнирдан сўнг хулоса қилиб қўйишни хоҳламайман. Балки у ҳозир тўғри йўлдадир, буни исботлай олар балки. Яқинда Синиша Михайлович оламдан ўтди, "Болонья"да ишлаган мураббий. Футболчилар мураббий учун ўйнашди жойи келганда. Мураббий zoom орқали кўрсатмалар бериб турди.

Барибир ҳолатни ичидан билиш керак. Балки футболчилардан ҳам "тортолмайди бу" деган гаплар чиқар. Агар соғлик ҳақида қайғурадиган бўлса, Катанец ҳам ўзини мажбурлаб ишламаса керак. Жойи келса, "тайёрмасман" деб ўзи ҳам айтса керак. Бирданига "чопвормаслик" керак.

Яна бир нарса, турнирга яқин кетма кет жароҳатлар бўлди. Катанецнинг режаларини бузиб юборди барибир. Балки унинг бизга кўрсатмоқчи бўлган бошқа футболи бўлиши мумкиндир. Ҳозир мажбурликдан кимларнидир туширди ва турнир вақтида ҳам жароҳатлар давом этаверди. У мажбурликдан экспериментлар қилди, ишонмайдиган футболчиларига ишонишга тўғри келди. Схемалар ўзгариб кетди.

Эрон билан иккинчи бўлимдаги ўйин мен яқин йилларда кўрган энг зўр ўйинимиз бўлди. Балки шунақа футболни 90 дақиқа ўйнайдиган қилиб жорий қилар. Имкон бериш керак ҳали", – дейди Ҳасан Турдиалиев

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика