Latest news

02:06Биринчи лига. "Пахтакор-Фарм"дан 9:1, "ТерДУ"дан 8:1, пойтахт дербисида дуранг ва бошқа натижалар  0 02:05ЕЧЛ. "Буде Глимт" ва Кипр клуби лига босқичига йўлланмани қўлга киритди  0 01:56U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор" йирик ҳисобда ютқазди, Андижонда голлар шоуси ва бошқа натижалар  0 01:01Камолиддин Тожиев: "Пахтакор ўз олдига доим олий мақсадни қўяди. Кубок ва Суперлигада охиргача курашамиз"  3 00:29Тарих яратилди! "Қайрат" пенальтилар сериясида "Селтик"ни мағлубиятга учратиб ЕЧЛ лига босқичига йўл олди!  37 00:14Отабек Нарзуллаев: "Мақсадимиз кубок финали эди. Энди бор эътиборимиз Суперлигага қаратилади"  2 23:55"Ювентус" Влаховични Салемакерсга алмаштирмоқчи. "Милан" ушбу келишувга рози бўлиши мумкин  2 23:35МЮ Майнунинг келажаги бўйича қарорни яқин икки кун ичида қабул қилади  1 22:35Ўзбекистон Кубоги. 100 дақиқа давом этган учрашувда "Пахтакор" "Машъал"ни енгиб, ярим финалга йўл олди  50 22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  1 21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   1 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  9 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  4

Энг катта таваккал — таваккал қилмаслик (таҳлил) News

Энг катта таваккал — таваккал қилмаслик (таҳлил)

Евро-2020 старт олди.

Мусобақанинг очилиш ўйинида Италия Туркияни "янчиб ташлади".  Бу "Скуадра Адзурра"нинг ҳаддан ортиқ кучли экани туфайли содир бўлдими ёки "Анадолу арслонлари"нинг кучсизлиги туфайли?

Роберто Манчинининг Италияси саралашда барчадан яхшироқ натижа қайд этди. 2018 йилдан бери мағлубият нималигини билмаяпти, жорий йилда бирорта ҳам гол ўтказиб юбормади. Шунчаки, супер! "Мовий гвардия"нинг кучини барча биларди. Фақат Шеноль Гюнеш бу ҳақда ҳаддан ортиқ ўйлаб юборган шекилли, унинг шогирдлари ўйинга мағлуб кайфиятида чиқишди. Очиғи, бу жамоани умуман таниб бўлмади.

Италиянинг модерн футболи "катеначчо"дан анча фарқ қилиши, ҳужумларга асослангани ортиқ ҳаммага маълум. Аммо, кеча турклар итальянча услубни танлади. Ҳимояда "ётиб", ўз вазиятини кутиш ва ундан фойдаланиш... Бироқ, Гюнеш майдон марказида Жоржиньони "занжирбанд" қилолмади. Италиянинг олдинги ўйинларини кузатганлар биладики, "Челси" хавбекини ёпа олмасангиз, 4-5 нафар футболчини ёпишга мажбур бўласиз. Кеча ҳам шундай бўлди. Италия гўё 11 эмас, 16 киши бўлиб ўйнаётгандек. Бунда асосий айбдор таянч ярим ҳимоячилари Окай Йокушлу ҳамда Ўзан Тўфон ҳисобланади. Айнан улар майдон марказини очиқдан очиқ рақибга топширишди. 

Туркия танаффусга қадар ўз мақсадига эришгандек туюлди. Ҳа, жамоа гол ўтказиб юбормади. Мақсад 2-таймда асабийлаша бошлайдиган итальянлар дарвозаси олдида ўз вазиятларини юзага келтириб, улардан фойдаланиш ва 3 очко олиб кетиш эди. Шенол Гюнеш шу туфайли ҳам танаффусдан кейин тезкор Женгиз Ундерни майдонга чиқарди. Аммо, турклар 1-бўлимлаёқ ўйинни ютқазиб бўлишган эди. Футболчилар рақибнинг важоҳатини кўриб, руҳан синиб қолишди.

Шу юздан Кьеллини турклар жарима майдончасигача келиб, зарба бераётган бир пайтда Франция чемпионатининг охирги мавсумида феноменал ўйин кўрсатган Бурак Йилмаз Доннарумма билан учрашишни орзу қилиб ўтирганди. Руҳий зўриқишлар 2-бўлимда бўй кўрсатди ва 3 бор салбий натижасини берди. Гюнеш аслида ўйин картинасини ўзгартиришни истаса, Ундерни эмас, таянч ярим ҳимоясида ўйнайдиган яна кимнидир майдонга чиқариб, марказни эгаллашга ҳаракат қилиши керак эди. 

Бир томондан бу вариант ўйиндан олдин режада бўлмаган бўлиши ҳам мумкин. Яъни, Италиянинг даҳшатли старти Туркияни ўз ярим майдонига қамагандир. Ҳа, бу Италияни ютиш имконсиз эди. Аммо, Гюнешнинг мудофаада ўйнаш тактикаси ҳам тўғри эмаслигини якуний натижа исботлади. У майдон марказини бой бергани туфайли шармандаларча ютқазди.  

P.s.: Тўғри, кечаги Италияга қарши олдинга ўтиш таваккал бўларди. Аммо, умуман таваккал қилмаслик мутлақ хато бўлди.

Фахриддин Рўзиев

Author :
Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика