Latest news

00:19Винисиус ҳамда Хаби ўртасидаги муносабат яхшиланмоқда  0 23:50Луис Энрике: "Оғир ўйинда характер кўрсатдик"  0 23:17Мануэль Нойер: "Ўша вазиятда жуда катта хавф остига қўяётганимни билардим"  1 22:55U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия - чемпион!  4 22:43Эдерсоннинг агенти: "У "Барселона"га мос тушади"  1 22:23ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 21:59Мбаппе Винисиус ҳақида: "У каби футболни тушунадиганлар жуда кам"  1 21:21Киммих: "ПСЖга қарши ўйинимиз футболга кўпроқ ўхшаганди"  2 20:51"Ливерпуль" Слот бўйича қарор қабул қилди  10 20:26ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:05U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистонни турнирдан чиқариб юборган Италия 3-ўринни қўлга киритди  4 19:55Бьелса атрофидаги шов-шувлар барҳам топди: мураббий Уругвай терма жамоаси бошқарувида қолади  0 19:28Италия грандлари ўртасида рақобат: Силва кимни танлайди?  2 19:00"Камп Ноу"ни таъмирлаётган компания норасмий ишчилардан фойдалангани учун жаримага тортилди  4 18:32Пирс Морган: "Арсенал" "Бавария"ни мажақлаб ташлади — бутун Европа ларзага келмоқда"  13

Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди News

Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди

Элит ОЧЛ 5-туридан ўрин олган "Насаф" – "Трактор" учрашуви якунланди.

Элит ОЧЛ. 5-тур

"Насаф" – "Трактор" 0:1

Қарши. "Марказий" стадиони. 18:45 

Бош ҳакам: Муҳаммад Назми Насаруддин (Малайзия)

Ёрдамчи ҳакамлар: Муҳамад Заирул, Моҳд Ариф Шамил (иккаласи – Малайзия)

Тўртинчи расмий: Медербей Тайчиев (Қирғиз Республикаси)

VAR: Аҳмад Эйса Муҳаммад Дарвиш (БАА)

AVAR: Султон Абдулраззоқ Иброҳим Алмарзоқи (БАА)

Ҳакамлар назоратчиси: Кадҳум Ауда Лазим Ал Саеди (Ироқ)

Комиссар: Суврат Суреш (Ҳиндистон)

Маҳаллий медиа офицер: Шерзод Ражабов

Маҳаллий бош координатор: Жаҳонгир Раҳматуллаев

Гол: 0:1 – 17, Реги Лушкья (Даниал Исмоилфар)

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов, 7.Аденис Шала (20.Юсуф Отубанжо, 86), 10.Драган Черан, 14.Шароф Муҳиддинов (9.Жавоҳир Сидиқов, 73), 17.Суҳроб Нуруллоев (19.Стефан Чолович, 59), 18.Ҳусайн Норчаев (55.Диёр Абдуназаров, 59), 24.Сардор Баҳромов (22.Игорь Голбан, 86), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 34.Шерзод Насруллаев, 92.Умар Эшмуродов

Захира: 1.Олександр Воробей, 82.Асилбек Нўъмонов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 33.Баҳодир Халилов, 71.Жавоҳир Убайдуллаев

"Трактор": 1.Алиризо Бейранванд, 3.Халилзода Шожаи, 4.Александар Седлар, 7.Тибор Халилович (9.Маҳди Тораби, 84), 11.Даниал Исмоилфар, 18.Содиқ Муҳаррами, 20.Маҳди Ҳошимнижад, 21.Одил Ҳамробеков, 25.Домагож Дроздек, 31.Реги Лушкья (2.Меҳди Шири, 68), 99.Амирҳусайн Ҳуссайнзода

Захира: 30.Марко Йоҳанссон, 49.Адиб Зари, 5.Милад Кор, 17.Саид Каримазар, 19.Томислав Стрикали, 22.Муҳаммад Надири, 27.Амирали Хоррами, 33.Фаршад Фаражи, 77.Меҳрдад Муҳаммади, 88.Масуд Зоирказимаин

Огоҳлантириш: Алибек Давронов (73)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди.

86. "Насаф"да икки ўзгариш.

85. Зарба! Ҳошимнижад деярли бирга-бир вазиятдан аниқ зарба йўллай олмади.

84. "Трактор"да ўзгариш.

83. Чолович томонидан йўлланган зарбани Бейранванд эгаллади.

79. Зарба! Баҳромовнинг пасидан сўнг рақиб жарима майдонида турган Насруллаев ўнг оёқда тўпни тўхтатмасдан зарба йўллади, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

73. "Насаф"да ўзгариш.

71. Бурчак узатмасидан сўнг Шожаи бош билан зарба йўллади. Неъматов ўз ўрнида.

68. "Трактор"да ўзгариш.

67. Амирҳусайн Ҳусайнзода жарима майдони ташқарисидан ўнг оёқда йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

65. Баҳромов йўллаган зарба ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

63. Зарба! Муҳиддиновнинг ўнг оёқда йўллаган зарбасини Бейранванд эгаллади.

60. Хавфли вазият! Меҳмонлар хатосидан сўнг бошланган ҳужум натижасида Черан рақиб дарвозабони билан деярли бирга-бир вазиятга чиқди, аммо унинг зарбаси дарвоза чизиғи ёнидан ўтиб кетди.

59. "Насаф"да икки ўзгариш.

51. Нуруллоевнинг ўнг қанотдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

48. Дроздекнинг зарбасини Неъматов қайтарди.

46. Ҳамробеков Шалага нисбатан қоидабузарлик содир этди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45. Тайм якунланди.

43. Шожаи дарвозабонга тўп узатишда хатога йўл қўйди, аммо Бейранванд унинг хатосини қийинчилик билан тўғрилади.

37. Зарба! Муҳиддиновнинг комбинацион пасидан сўнг Черан зарба йўллади, аммо Бейранванд ҳушёрликни йўқотмади.

36. Меҳмонлар жарима майдони яқинида Шала йиқитилди. Жарима зарбаси.

35. Дроздек рақиб жарима майдонида бош билан зарба йўллади, Неъматов тўпни эгаллади.

33. Дроздек офсайдда қолди.

30. Халиловичнинг бурчакдан узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

26. "Насаф" яхши ҳужум ташкиллаштирди, бироқ жарима марказига узатилган пасга зарба йўллайдиган футболчи топилмади.

21. Ҳамрабековнинг пасидан сўнг Тибор Халиловичнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган ўнг оёқ зарбасини “Насаф” дарвозабони Абдувоҳид Неъматов қайтарди.

17. ГОЛ! Чап қанотдан узатилган тўпни Реги Лушкья тўхтатмасдан "Насаф" дарвозасининг юқори бурчагига жойлади. 16. Меҳмонларнинг ўнг қанотдан узатмасини Неъматов негадир ўтказиб юборди, унинг бахтига рақиб футболчиси йўқ эди.

14. Ҳамробековга нисбатан қўполлик ишлатилди.

12. “Трактор” ўнг қанотдан тезкор ҳужум ташкиллаштирди, Муҳаммадиев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

4. “Трактор” футболчиси Тибор Халиловичнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган ўнг оёқ зарбаси ҳимоячилар томонидан блокланди.

2. Зарба! Муҳиддиновнинг чап оёқда йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди.

1. Ўйинни мезбонлар бошлади.

Жамоалар майдонга чиқишди. "Насаф" қизил, "Трактор" сариқ либосларда ўйнайди.

Rating: -32   

Comments

+22   
24 nov 20:42:56
ОЙБОТ
Шерларни халқаро майдонда мушук деб атаганлар, Аждарларни энди нима деб атаймиз.. Боши ва думи кесилган калтакесакларми?
+15   
24 nov 20:42:32
Nebula X
Насаф мухлислари хафа бўлманглару лекин илтимос шу жамоа қайтиб халқаро майдонда қатнашмасин. Ёуи ўйинини кучайтирсин. Вапше ўзбек клубларини ер қилдику. Умидим катта эди аввалги ўйинлари, гуруҳдан доим чиқиши... Эҳ нима бўлди Насафга? Ўтган йили Пахтакор ҳам яхши ўйнаганди, даже юлдузли Ал Хилолни ютганди биринчи ўйинда. Бунақа бизга ОЧЛ 2 гаям квота бермиди ОФК.
+10   
24 nov 21:13:16
Karaev Mansur
Reply to comment by ОЙБОТ
Шерларни халқаро майдонда мушук деб атаганлар, Аждарларни энди нима деб атаймиз.. Боши ва думи кесилган калтакесакларми?
Улар давно чувалчанг номини олишган, лекин калтакесак ва эчкиэмарлар хам уларга Мос келади
+10   
24 nov 20:54:58
Ultay
Нефтчига кейинги йил омад! Насафга ухшаб уялтиришмасин! Насаф уртамиенадан паст клубга айланиб булибди.
+10   
24 nov 20:25:51
salom salom
Hech bo'lmasa dyrrang o'yna sharmandalar
+9   
24 nov 20:50:29
Isroiljon Qosimov
Рахмат Насаф,ОЧЛда квотамизни озайтиришга озми кўпми хизмат қилганинг учун...Ростдан ўхшашинг йўқ...
+7   
24 nov 18:01:03
Туйгун
Черанми баранми билмадим аммо бир тийинга киммат уйинчи
+6   
24 nov 21:47:40
UzbekistanTeamFcc
Лапашнглар.
+6   
24 nov 20:54:22
Otabek Sidikov
34 йилдан бери халкаро майдонларда узбек клублари хозиргичалик шарманда булмаганди .Афсус шунча оворагарчилик шунча мухлислик.Бу нимаси Бир очкосиз уйнаш .Квоталарни хам тикайкон жойига тикди.Эх
+6   
24 nov 20:43:39
Xojakbar Xaitov
Ман каттик гапираман Насафнинг мужык мухлисларига тегишлик эмас гапларим Гапларим Пахтакорни Очл мушук деганларга Насаф не только Очл да ва суперлигадаям чувалчанг хам эмас личинкага айланиб колибди Зеро бу гапларни жоним ачигандан гапирвордим А так Пахтакор мухлиси бусамхам Насаф иккинчи жамоам
+6   
24 nov 20:42:29
JOKER 10
Ўтан йили Шацких жўжани кузда санимиз диганида роса кулганлар бор эди, бир йил ўтар ўтмас қайтибдида ))) жўжа нечта бўлди санаймизми ? )))
+6   
24 nov 20:39:20
CA BOSS
25-тургача Насаф чемпион, Бердиев зўр деб жар солиб юрганлар, энди, Насаф чоллар жамоаси, Бердиев энди ишламе қолдими?? Насаф ўтган мавсум қанақа қилиб чемпион бўлганини, Халқаро майдонда кўринг.. Унгача ПАХТАКОРни ер билан битта қилиб ташлагансилар.. Энди буёғига нима дейсизлар..
Фақат сабр берсин.. Сизларга..
+6   
24 nov 18:45:26
barselona7
Драган Черан. Олға аждарлар. Ўзи п*й экан Бердиевга бу йил ОЧЛ ҳам Суперлига ҳам кубок ҳам.
+6   
24 nov 18:09:00
Зафар Толлибоев
12 тага 10 киши булиб уйнарканмизда,шу Черан дегани Насафга эмас ракибларга фойдаси тегяптида.нахотки шуни Бердиев курмаётган булса
+5   
24 nov 20:39:34
JOKER 10
Ўзимизда аждар Осиёда ЧУВАЛЧАНГЛАР расво қилдиларинг Осиёда йиғивотган обрўниям, ўткан йили хам шарманда қилувдиларинг иккинчи даражали мусобақадаям, (бировни устидан кулмагин зинхор, сенинг устингдан куладиганлар хам бор) бу гаплар эгасини топади !!!
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика