Элгужа 100, Мурод 200. "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" учрашувидан 7та факт
18 mar 2022 11:19
News
Элгужа 100, Мурод 200. "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" учрашувидан 7та факт
Самарқандда "Динамо" ва "Қизилқум" муросага келган бўлса, Наманганда "Навбаҳор" Бахтиёр Ашурматов мураббийлигидаги "Қўқон-1912"дан устун келди. Мазкур беллашувда жамоалар бир қатор статистик натижаларни қайд этишди. Қуйида шу ҳақида.
|
Navbahor Элгужа Григалашвили - 45', Zoran Marusic - 81' |
Superliga. Round 3 17/03/2022, 18:30 0
:
2
Finished
|
Kokand-1912 |
1. "Навбаҳор" Суперлигада "Қўқон-1912" устидан 18 ғалабасини қўлга киритди. Ўз майдонида "шунқорлар" билан ўйинлардаги 13 ютуғини нишонлади.

Водий дербисида «Навбаҳор» «Қўқон-1912»ни ишончли тарзда мағлуб этди
2. Григалашвили ва Марушич "лочинлар"нинг қўқонликлар дарвозасига Суперлигада 61, 62 голларини уришди.
3. Грузиялик футболчи Григалашвили Суперлигадаги 36 голини урди. Элгужа чемпионатдаги ўйинлари сони бўйича 100талик чўққини забт этганини айтиш жоиздир.

4. "Қўқон-1912" ҳимоячиси Мурод Ҳолмуҳаммедов Суперлигада 200талик чўққидан ўтди. Кеча у 201 учрашувида майдонга тушди.
5. Зоран Марушич кутилганидек голлар кетма-кетлигини бошлаб юборди. Форвард Суперлигада 2та гол урди.

6. Раҳимбек Каримов "Навбаҳор" иштирокидаги 6 ўйинда бош ҳакамлик қилди. Ушбу рефери бошқарган учрашувларда Самвел Бабаян шогирдлари мағлубиятга учрамаган.
7. "Навбаҳор" охирги бор Суперлига доирасида 2002 йилги мавсумда "Қўқон-1912"ни шундай ҳисобда мағлуб этган. Орадан 20 йил ўтиб ушбу натижа такрорланди.

Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Comments