Latest news

01:41Илёс Зейтуллаев: "Женнифер Лопес ва шунча одамни майдондан ҳайдай олмайман-ку"  1 01:11Элдор Мойлиев: "Биз ҳам "Бунёдкор" ҳам ғалаба қозониб кетиши мумкин эди"  0 00:51Энди Жексон "Челси"га керак эмас  1 00:28Акмал Рустамов: "Ўйлайманки, биз ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз"  0 00:16"Манчестер Юнайтед" клуби қайта тамирланган Каррингтон базасини намойиш этди  0 23:57Улуғбек Бакаев: "Агар дуранг бўлганида адолатли бўларди"  2 23:31"Пахтакор"ни чемпионлик курашидан чиқаришга ҳали эрта" — Азамат Абдураимов билан иккинчи давра старти таҳлили   1 23:16Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Бунёдкор" "Шўртан"ни мағлуб эта олмади  9 22:57Шоҳруз Норхонов: "Жамоамга ғалаба келтирганимдан хурсандман"  0 22:44Февзи Давлетов: "Жанговар дуранг бўлди"  0 22:18Ҳаким Фузайлов: "Футболчиларимизга озгина дадиллик етишмади"  1 22:05Суперлига. "Қизилқум" "Бухоро"ни мағлуб этди, Норхонов собиқ жамоасига гол урди  13 21:53"Челси" сўнгги марта 1 ярим йил олдин гол урган ҳужумчисини сотиб юборди  2 21:34Душан Тадич БАА жамоасига ўтди  0 21:03Суперлига. Олмалиқда кечган "Хоразм" – "Сурхон" учрашувида жанговар дуранг  15

Элдор Шомуродов: "Эронга қарши ўйин, Қирғизистонга қарши баҳсдан осонроқ бўлади" News

Элдор Шомуродов: "Эронга қарши ўйин, Қирғизистонга қарши баҳсдан осонроқ бўлади"

Хабарингиз бор, ЖЧ-2026 саралаши доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Эронни қабул қилади.

Бугунги машғулотдан аввал терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов фикрлари билан ўртоқлашди. 


"Ҳаммаси яхши. Тайёргарлик кеча бошланган. Эртадан кейин ўйин, вақт кам қолди. 

Албатта, Катанецнинг ўзи иштирок этмаслиги нохуш хабар. Бироқ унинг ёрдамчилари бор ва барча керакли кўрсатмаларни улар орқали етказиб турибди. Биз биринчи йил бирга эмасмиз, анча йилдан буён Катанец билан биргамиз. Бир-биримизни ҳам, Катанец нимани хоҳлашини ҳам ҳамма яхши тушунади. Ўйлайманки, ортиқча ўзгариш ва қийинчилик, ҳаммаси яхши бўлади. 

Керак бўлса, албатта, мураббийнинг ўзи билан ҳам телефон орқали гаплаша оламиз.

Олдимизда Эронга қарши ўйин турибди, биринчи навбатда унга жиддий тайёргарлик кўришимиз керак. Яхши томони биз уйда, мухлисларимиз қаршисида ўйнаймиз. Шу сабабли ҳам фақатгина олти очко учун майдонга тушамиз. Ўйлашимча, бунга кучимиз етади.

Ҳали ЖЧ йўлланмаси ҳақида гапиришга эрта. Ҳозир муҳими 3 очко олиш. Вазифамиз — Жаҳон чемпионатига чиқиш. Биринчи ўринданми ёки иккинчи, бунисини фарқи йўқ. 

Услуб борасида ҳеч қандай янгилик бўлади деб ўйламайман. Янги услуб киритиш учун анча вақт талаб қилинади. Биз мана шу услубга кўп йиллар давомида келдик ва ҳозир ортиқча янгилик бўлади деб ҳисобламайман.

Мухлисларнинг олдида ўйнашимиз яхши янгилик. Уйда деворлар ҳам ёрдам беради, дейилади. Қўшимчасига, Эронга қарши ўйин, Қирғизистонга қарши баҳсдан осонроқ бўлади. Чунки Қирғизистон барибир кўпроқ ҳимояга таяниб ўйнади, Эрон билан эса бошқача ўйин бўлади. Биз бу жамоани яхши биламиз. Сўнгги йилларда улар билан кўп марта ўйнадик. Шунинг учун, қизиқ бўлади деб ўйлайман. 

Эрон терма жамоаси қандай ўйнашидан қатъи назар, биринчи навбатда ўз ўйинимизни кўрсатишимиз муҳимроқ. Агарда ўзимиз истагандек ўйнай олсак, кучли томонларимизни кўрсата олсак, қолганининг фарқи йўқ. 

Жамоада барчаси яхши, футболчилар ҳам клубларидан ажойиб ҳолатда етиб келган", - деди Элдор Шомуродов.

Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика