Latest news

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  24 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  79 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  11 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  22 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

Элдор Мойлиев: "Иккинчи дақиқадаёқ қизил карточка билан жазоландик ва режамиз ўзгариб кетди" News

Элдор Мойлиев: "Иккинчи дақиқадаёқ қизил карточка билан жазоландик ва режамиз ўзгариб кетди"

Суперлига 11-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Шўртан" (4:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Элдор Мойлиев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Нефтчи"ни яхши ўрганиб чиққан эдик. Иккинчи дақиқадаёқ қизил карточка билан жазоландик ва режамиз ўзгариб кетди. "Нефтчи"га қарши бир киши кам бўлиб ўйнаш қийин. Футболчилар охиригача курашишди. Рақиб ўз имкониятларидан фойдаланди ва ғалаба қозонди. Уларни ғалаба билан табриклайман", - деди Элдор Мойлиев бугунги баҳс ҳақида.


- Қизил карточка ўйин режасига қанчалик таъсир ўтказди?

- Рақибимиз қандай ўйнашини билар эдик. Лекин 10 киши бўлиб қолганимиздан сўнг 4-4-1 схемасида ўйнадик. "Нефтчи" қанотларда фаол эканлигидан хабардор эдик. Шу сабабли 5-4 услубига ўтиб олдик, аммо ҳужумга чиқишга анча қийналдик. Танаффусдан сўнг яна 4-4-1га ўтиб, қарши ҳужумда ўз омадимизни синаб кўриш учун.

- Дарвозабон захирага олинганига нима сабаб бўлди?

- Дарвозабонимиз жароҳат олди ва шунинг учун уни захирага олдик.

- Камрон Саидазимов ва Нуриддин Ҳасановлар захирада қолдирилди. Бунга сабаб нимада?

- Ким яхши спорт формасида бўлса, шунга имконият берамиз. Яқинлашиб келаётган ФИФА кунларида тайёргарлик кўрамиз. Ким жисмоний жиҳатдан яхши ҳолатда бўлса, ўша футболчи имкониятга эга бўлади.



Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика