Latest news

15:45Павар "Интер"дан кетиши мумкин: Франция ёки Саудия Арабистони?  0 15:16"Қайрат" "Селтик" тўсиғидан ўтса, неча миллион доллар ишлаб олади?  3 15:09"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани бекор қилишга келишиб олди  0 14:4143 ёшигача тўп тепган, Ўзбекистоннинг икки карра энг яхши футболчиси Павел Бугало 51 ёшда  2 14:28"Челси" 22 ёшли футболчисини "Вильярреал"га сотади  0 13:59Аргентина ва Мессини норозилик намойишлари туфайли Анголадаги ўйиндан воз кечишга чақиришмоқда  1 13:30Суперлига. 20-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Хоразм" ва "Сурхон"да йўқотишлар мавжуд  4 13:12Дуглас Луис АПЛга қайтмоқда  0 12:43Рустам Ашурматов қачон сафга қайтиши маълум  2 12:32АПЛ 1-турининг энг яхши футболчиси аниқланди  1 12:04"Замонавий дарвозабон фақат сейв эмас, жамоа ўйини қуриш ва оёқда ўйнашни ҳам билиши керак" - Денис Иванков билан интервью   3 11:41Паулу Бенту Ўзбекистон терма жамоасида, "Қайрат" тарихий натижага жуда яқин, Кападзе олдидаги катта муаммолар - 20 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   7 11:25Рафинья "Олтин тўп"ни топшириш маросимида иштирок этадими?  6 11:22"Тушунишимча, ҳакам пенальтини ўзи белгиламаган, уни мониторга чақиришган" — "Сўғдиёна" - "Динамо" учрашуви ҳакамлик муҳокамаси  17 10:49"Челси" футболчиси фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин  2

Эксклюзив! Тимур Кападзе: "Мақсадимиз бор ва унга қараб интиламиз" News

Эксклюзив! Тимур Кападзе: "Мақсадимиз бор ва унга қараб интиламиз"

Хабарингиз бор, бугун Париж Олимпиадаси 1-тури доирасида Ўзбекистон ҳамда Испания терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади.

Кеча ана шу баҳс олдидан матбуот анжумани ўтказилганми ёки йўқлиги ҳақида маълумотлар йўқ эди ва шу сабаб сайтимизда бу ҳақда хабар ҳам чиқди.

Нега Тимур Кападзенинг Испанияга қарши ўйин олди ташкил этилган матбуот анжуманидаги фикрлари ҳеч бир ўзбек ОАВсида чиқмади?

Биз ана шу масалага ойдинлик киритишга уриниб кўрдик. Олган маълумотларимиз кўра, Олимпиаданинг футбол беллашувларида ўйиндан олдин матбуот анжумани ўтказилмас экан. Фақатгина финалдан олдин матбуот анжумани бўлиб ўтар экан. Кеча Кападзе иштирокида ҳам анжуман ўтказилмаган. Испания эса ўзининг ташаббуси билан видео конференция шаклида матбуот анжумани ўтказган.

Сайтимиз ўқувчилари учун бугунги тарихий кун олдидан бош мураббийимизнинг фикрлари қизиқ эканлигини инобатга олган ҳолда Тимур Кападзе билан боғланишга уриниб кўрдик. Кападзенинг "Championat.asia" сайти учун берган ўйинолди эксклюзив фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

"Кайфиятимиз яхши, энг асосийси йигитларни ҳаммаси соғ-саломат, жароҳатлар йўқ. Тайёргарлик жараёни кўнгилдагидек ўтди ва ўйинга тайёрмиз.

Бугун очилиш ўйини, биз учун тарихий кун ва буни жуда яхши ҳис қилиб турибмиз. Айнан бугунги беллашув энг муҳимларидан дейиш мумкин, бундан ташқари олдимизда гуруҳдаги яна иккита ўйинимиз ва финалгача олсак умумий 6 та учрашувимиз бор. Олдимизга қўйган мақсадимиз бор ва унга қараб ҳаракат қиламиз, интиламиз.

Испания кучли ва ҳурматга сазовор жамоа, лекин биз ҳам ўз кучимизга ишонамиз. Яхши тайёрландик дея оламан, қолганини ўйинда кўрамиз", - деди Кападзе сайтимизга берган эксклюзив интервьюсида.


ОЛИМПИАДАГАЧА. Испания ОТЖ ҳақида нималарни билишимиз керак ёхуд "Қизил фурия" билан танишамиз

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика