Latest news

13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  2 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  2 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  3 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  3 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  11 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  2 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  8 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  2 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  2 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  6 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  25 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  8 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   6 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   13

ЕЧЛ гуруҳ босқичи. "Бавария", "Барселона" ва "Интер" "ўлим гуруҳида"; ПСЖ "Ювентус"га қарши ўйнайди News

ЕЧЛ гуруҳ босқичи. "Бавария", "Барселона" ва "Интер" "ўлим гуруҳида"; ПСЖ "Ювентус"га қарши ўйнайди

Европа Чемпионлар лигасининг 2022/23 йилги мавсум гуруҳ босқичига қуръа ташланмоқда.

"А" гуруҳи: Аякс, Ливерпуль, Наполи, Рейнжерс 

"В"гуруҳи: Порту, Атлетико, Байер, Брюгге 

"С" гуруҳи: Бавария, Барселона, Интер, Виктория” Пльзень 

"D"гуруҳи: Айнтрахт, Тоттенхэм, Спортинг, Марсель

"E" гуруҳи: Милан, Челси, Зальцбург, Динамо Загреб  

"F" гуруҳи: Реал Мадрид, Лейпциг, Шахтёр, Селтик

"G" гуруҳи: Манчестер Сити, Севилья, Боруссия Дортмунд, Копенгаген

"H" гуруҳи: ПСЖ, Ювентус, Бенфика, Маккаби

ЯНГИЛАШ


Эркаклар футболи бўйича Европанинг энг яхши ўйинчиси деб "Реал" аъзоси Карим Бензема топилди.

Аёллар футболи бўйича Европанинг энг яхши ўйинчиси деб "Барселона" аъзоси Алексия Путьелас топилди.

Эркаклар футболи бўйича Европанинг энг яхши мураббийи деб "Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти топилди.

Аёллар футболи бўйича Европанинг энг яхши мураббийи деб Англия терма жамоаси бош мураббийи Сарина Вайгман топилди.

Энди индивидуал совринларга ўтамиз.


Маросим бошланди.

"Олтин тўп" ололмаган Олтинтўп саҳнага чиқди. 

Барча саватчалар билан танишинг:

Биринчи: “Реал” (амалдаги чемпион), “Айнтрахт”, “Манчестер Сити”, “Милан”, “Бавария”, ПСЖ, “Порту”, "Аякс".

Иккинчи: “Ливерпуль”, “Челси”, “Барселона”, “Ювентус”, “Атлетико”, “Севилья”, “Лейпциг”, “Тоттенхэм”.

Учинчи: “Боруссия” Дортмунд, “Зальцбург”, “Шахтер”, “Интер”, “Наполи”, “Бенфика”, “Спортинг”, “Байер”.

Тўртинчи: “Марсель”, “Брюгге”, “Селтик”, “Виктория” Пльзень, “Маккаби” Хайфа, “Рейнжерс”, “Копенгаген”, “Динамо” Загреб.

Бу йилги мавсум финали 17 йилдан сўнг яна Истанбулда ўтказилади.


"Реал Мадрид" билан қариндош бўлиб олган мана бу "шалпангқулоқ" янги мавсумда қайси клуб музейига меҳмонга отланади, сизнинг холисона тахминларингиз биз учун қизиқ.

Ассалому алайкум, Европанинг энг нуфузли мусобақаси гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бошланмоқда. Ҳар эҳтимолга қарши ёнингизга тинчлантирувчи, юрак оғриғига қарши дори-дармонларни тайёрлаб қўяверинг, чунки қуръада ҳар нарса бўлиши мумкин. Тахминларингиз ёзилган саҳифани ҳам шай қилиб туринг. Шу орқали кўпчиликка машҳур Ванга билан алоқадорлигингиз бор-йўқлигини билиб олиш мумкин.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика