Latest news

23:10Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" (матнли трансляция)  11 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  4 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  3 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  16 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  8 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

ДХХ кубогининг финал баҳслари старт олди News

ДХХ кубогининг финал баҳслари старт олди

“Бунёдкор” ўқув-машғулот майдонларида ДХХ кубогининг финал баҳслари бўлиб ўтмоқда.

2021 ва 2022 йилларда республика ёшлари ўртасида футбол ҳамда мини-футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақалари ўтказилди. 

Ёшлар ўртасида катта қизиқишга сабаб бўлаётган мазкур оммавий спорт тадбирининг нуфузи ва географияси тобора ортиб бормоқда. Шу боис, мусобақани анъанавий тарзда ўтказиб бориш ва келгусида қизлар ўртасида ҳам мини-футболни ривожлантириш каби муҳим вазифалар белгилаб олинган эди.

Ушбу мақсадда жорий йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўғил болалар ўртасида футбол ва мини-футбол ҳамда илк маротаба қизлар ўртасида мини-футбол бўйича ДХХ кубоги мусобақалари уч босқичда ўтказилмоқда.

  • Биринчи босқич – туман ва шаҳарлар кесимида апрель-май ойларида ўтказилди.
  • Иккинчи босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида июнь-июль ойларида ўтказилди.

Таъкидлаш лозимки, бу йилги ДХХ кубоги мусобақалари республика бўйича 250 минг нафардан ортиқ ёшларни қамраб олди. Иккинчи босқич якуни бўйича 365 нафар иқтидорли ёшлар аниқланиб, ҳозирда уларни маҳаллий футбол клубларга жалб қилиш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, бу йилги мусобақалар доирасида республика бўйича 98 та футбол майдонлари ва спорт объектлари таъмирланди.

Республика босқичи  21-25 август кунлари “Бунёдкор” футбол академияси майдонларида, финал ўйини эса 26 август куни “Жар” стадионида ўтказилади. Унда 42 та жамоа ғолиблик учун курашади.


Республика босқичида – ўғил болалар ўртасида футбол ва мини-футбол бўйича ғолиб бўлган жамоалар маҳалласига мини-футбол майдони, 2-ўринни эгаллаган жамоалар учун универсал спорт майдони (баскетбол ва волейбол ўйинлари учун мўлжалланган), 3-ўринни эгаллаган жамоалар маҳалласига “Стритбол” (бир саватли кўча баскетболи) спорт майдони қуриб берилади.

Қизлар мусобақасида ғолиб ва совриндор бўлган жамоалар пул мукофоти билан тақдирланади.





Бугун-эрта тонгдан мини футбол ва футбол бўйича баҳслар бўлиб ўтади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика