Latest news

15:26МЮ ва "Ман Сити" Гёкереш учун курашга киришмоқда, клублар 65 млн фунт тўлашга тайёр  1 14:59"Металлург" — "Сурхон" 0:0 (Матнли трансляция)  3 14:43"Сивасспор" — "Қосимпошо". Турғунбоев асосий таркибда  2 13:38"Барселона" ва "Ливерпуль" бир ўйинчи учун курашади  5 13:04Анчелоттининг ўрнини Солари эгаллаши мумкинмиди?  10 12:38"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Аморим: "Мен ўзини босслардек кўрсатишни хоҳлайдиганлардан эмасман"  3 12:04Серхио Рамос АПЛда ўйнаши мумкин?  5 11:28"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирини нишонга олди  4 11:01«Бавария» Флориан Виртц учун қанча пул сарфлашга тайёрлиги маълум  1 10:34Кечаги мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» қандай антирекордларни ўрнатди?  21 10:05Аморимнинг «қора» рўйхатига тушган футболчилар маълум. МЮ 7 нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  18 09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   3 09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  15 08:36Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  2

Дурангдан қониқмадим News

Дурангдан қониқмадим

Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ саралаш баҳсида Эронга қарши майдонга тушиб 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди.

Бир очко қўлга киритилгани ва гуруҳда пешқадамликни сақлаб қолганимиз бир томондан яхши бўлди, бу борада муаммо йўқ. Лекин ўйиннинг аҳамияти, эътибор юқорилиги ва стадионни тўлдириб ўтирган мухлислар ҳаққи-ҳурмати ютишимиз шарт эди.

Кечаги ўйинни мухлис сифатида ишқибозлар қаторида кузатдим. Тўрт йил бирга ўқиган курсдошим билан маза қилиб футбол кўрайлик деган маънода стадионга бордик. Дарвозадан киришнинг ўзи даҳшат. Тумонат одам. Қўлида чиптаси бори ҳам, йўғи ҳам шу ерда. Бир амаллаб чиптада кўрсатилган секторга кириб олдим. Тепа қаторда ўтиришимиз керак эди, юқорига чиқишнинг ўзи осон бўлмади, одамлар ҳатто зинага ўтириб олган. Ўтишга жой йўқ.




Стадиондаги муҳит зўр бўлди. Барибир футболни мухлислар орасида кўриш бошқача. Бу ҳақиқий адреналин. Лекин терма жамоамиз ўйинни қандай темпда бошлаган бўлса, шу темпда тугатди. Баланд нотани деярли кўрмадик. Қўшиқда энг зўр жойи авжи бўлади. Авжини зўр айтган хонанда ҳақиқий санъаткор бўлади. Аммо кечаги ўйиннинг авжи кўринмади. Футболда ҳам авж, баланд-паст ноталар бор. Авжини баралла мухлисларга кўрсатиб бера оладиган моҳир ўйинчилар бор. Роналду футбол авжини маҳорат билан намойиш этиб келаётгани учун ҳам дунё ҳурмат қилади, ҳамма тан беради. Бизда кеча авжини боплайдиган моҳир ижрочи кўринмади.

Шундай тасаввур пайдо бўлдики, жамоамиз ютиш учун эмас, балки ютқазиб қўймаслик илинжида ҳаракат қилди. Ҳужумда бир гап бўлар, лекин орқани нолга ушлаш керак. Бор шундай усул футболда. Одатда кучли жамоаларга қарши қўлланилади. Лекин кечаги Эрон жуда бир ваҳимали жамоа эмасди. Маҳорат бобида биздан яққол устунлигини масалан мен кўрмадим. Улар қўрқмагани учун бир очколи бўлди, биз эса ҳаддан ташқари эҳтиёткорликка берилганимиз боис юта олмадик. Ўйинимизда креативлик кўринмади, роботлашган футбол томоша қилдик.




Танаффусда сув олиб келиш учун ташқарига чиқдим. Сувга навбат даҳшат. Токи навбатим келгунча иккинчи тайм бошланиб бўлиб, Эрон футболчиси ҳатто қизил карточка олишга улгурибди. Тўғриси, улар бир киши кам ўйнаётганини бошида сезмадим. Курсдошим айтиб қолди: улар биттага камайди, энди ютамиз. Қарасам рақиб ўнта бўлиб ўйнаяпти. Лекин билмаган одамга Эроннинг камлиги сезилмади. Шундаям уларнинг жамоаси бамайлихотир ҳаракат қилди, агар пенальти белгиланганида балки ютиб ҳам кетарди.

Кечаги баҳсда дарвозабонимиз зўр ҳаракат қилди, ҳимоячиларга ҳам гап йўқ. Шахсий фикрим, учрашувнинг "Энг яхши футболчиси" Абдуқодир Ҳусанов бўлди, лекин Шомуродовга беришди. Ҳа, Элдор ҳам астойдил ҳаракат қилди, бироқ у ҳужумда ёлғизланиб қолди. Эътибор беринг, 40 дақиқа рақибдан бир киши кўп ўйнаб, ҳужумкорликни оширмадик. Бу энди мураббийларга бериладиган савол. Балки Катанецнинг ўзи бўлганида иккинчи ҳужумчини туширган бўлармиди.




Рақиб битта кам бўлиб қолганидан кейин ҳадеб орқани ўйламасдан ҳужумга эътибор қаратган яхшимасми? Жаҳон футболида кўряпмиз, кўп жамоалар иккинчи, ҳатто учинчи ҳужумчини майдонга тушириб ютишга ҳаракат қиляпти. Мен Эрон биздан кучли эди деб ўйламайман, уларда бор легионерлар бизда ҳам бор. Уларнинг ҳужумчиси "Интер"да, бизнинг ўйинчимиз "Рома"да. Хўш нима қипти? Олдин Эрон терма жамоасида ростан кучли футболчилар бўларди, лекин ҳозиргилар жуда бир ваҳимали эмас.

Шундан келиб чиқиб ҳеч бўлмаса охирги 15 дақиқа ҳужумга зўр бериб, нимадир қилсак бўларди. Масалан, захирамизда Жамшид Искандеров билан Ҳожимат Эркиновдек креатив ўйинчилар бўлишига қарамасдан, улардан фойдаланилмаганини сира тушунмаяпман. Тўғри, мақсадимиз жаҳон чемпионатига чиқиш, гуруҳда 1-2 ўриндан пастга тушмаслик, лекин ҳадеб эҳтиёткорликни ўйлайвермай футбол ҳам ўйнаш керак-да. Кучлиларни ютишни ўйлашимиз керак. Стадион тўлган бўлса, шунча мухлис қўллаб турибди, мураббийларга ҳам ҳайронсан, сал бўлсаям ўйинни кучайтир, биз ҳам бир ютайлик. Унутманг, доим эҳтиёткор бўлиш қачондир панд бериб қўйиши мумкин. Креатив футбол эса ҳам футболчиларни кучли қилади, ҳам томошабоплик ортади, ҳам рақибни биздан қўрқишга мажбур қилади.

Х.Холиқов

Rating: +16   

Comments

+9   
11 oct 12:30:54
Nodir Davronov
futbol korelikmish xuddi doim JCH ciqib yurgandek bzga 1chi orinda natija kordik zor xujumkor muxlisbob abramovni termasini natija bor tinc qoyila mirabbiyni
+8   
11 oct 17:15:04
Supper Liga
San Ca ni jurnalistlari (ko't ko'vlovchilari) qisib ishilarni qilish. San bilan kimi nima ishi bor qoniqasanmi qoniqmaysanmi, bu sani shaxsiy fikring. Saytda maqola qilish shart emas. Qachon bu muxlislaga biror murabbiy natija qilib yoqishni boshlasa tamom. Katta saxnada kotida ishtoni yo'q, qalami o'tkir jurnalistlarimiz !
+8   
11 oct 12:34:51
Tulkin Alimov
Ҳозирча биринчи ўриндамиз, шундай экан Катанецга ҳеч қандай эътироз билдиролмаймиз.
+7   
11 oct 17:12:51
TFT
Катанец булганида хеч булмаса 1:0 га ютардик.
+7   
11 oct 12:59:54
Vatandoshingiz
Сон устунлиги хоккейда булади бу фудбол
+6   
11 oct 14:30:26
Odilbek Abdushukurov
Ahmoq jurnalistlar doim buzgan termani o‘yinini. Abramov kelib, o‘yini o‘xshamasa, o‘rniga Qosimov deyishardi. Shkvirinni o‘rniga uni, falonchini o‘rniga Kapadze... Shunaqa qilib doim atala qilib kelishgan chala jurnalistlar.
+6   
11 oct 14:26:04
El-Uzbek
Stadionda muddati o‘tkan ichimliklar sotishayapdi.Qaysi halqqa nisbatan qasdi bor insonlar qilayapdi buni. Buni so‘raydigan odamlar bormi? BAA bn o‘yinga ataylab tekshirib ko‘rila
+5   
11 oct 18:27:56
******
Xayrulla iltimos natija bor paytda mana shunday zakaznoy yozmay turinglar
Muxlislar uchun dedizmi o‘yinga tushgan bolsa mayli Stadion tolgani mayli Lekin tan olaylik kecha fan clubam muxlislar xam Saudiya muxlislaridek muxlislik qilmadi saudlar 90 minut tinmay qo‘shiq aytib qollab quvvatladi Saudiya 2yu 0ga yutqazdi lekin muxlislar nolimay qollab quvvatladi Saudiya xozir 4chi o‘rinda biz esa 1damiz 1da
+5   
11 oct 14:22:38
Odilbek Abdushukurov
X.Holiqov qoniqishga majbursiz. Jamoangizni kuchi Eronni yutishga yetmaydi. Qozonda bori cho‘michga chiqadi. Ko‘pam siqilavermanglar. Qaytanga oxirigach qo‘llab quvvatlanglar. Siz jurnalistlar baribir futbolni murabbiylar kabi tushunmaysiz.
+5   
11 oct 13:30:21
Mavlon Raimov
Nima kerak o‘zi senlarga? Nima yoqadi? 1-o‘rinda bo‘sak. Normalni oynayapti yu. Chiroyli o‘yinam natija bilan chiroyli, natija bo‘masa n..uy kerak. Shuncha yildan beri ko‘rdik chiroyli o‘yinni. Hozir ham yomon o‘ynayotgan yo‘q. Jalol urolmagan vaziyatda Katanesni nima aybi borakan? Eron qizil olishiga va mana shunday g‘alabaga yaqin kelishimizga Katanesni ham saal bo‘sayam xissasi bordir? Bizda har doim murabbiy aybdor, futbolchilarimiz oppoq. Nima deyotganlaringni o‘zlaring ham tushunmayapsilar. Qisib turinglar, Katanes O‘zbekistonga kemay, o‘shayoqdan bolnisadan turib boshqarsin, ob chiqsin o‘sha JCHga bo‘ldi. Qogani bekorchi gaplar.
+5   
11 oct 12:58:52
Jamshid Mirzayev
Yordamchi murabbiylarda jur'at yetishmadi Jalolni o‘rniga Xojimatni tushirish kerak edi. Katanetsni o‘zi bo‘lganida kecha yutgan bo‘lardik.
+5   
11 oct 12:38:57
Пахтакорим
2чи таймда Алижонов тушгандан кейин хужумларимиз кўпайди, шуни хисобига эронликлар қизил олди, ана гол бўлади мана гол бўлади деб турилганда -Аббосни ўрнига Остон тушди. Травмаси халақит бердими ёки ўйини қовушмадими Ўрунов биронта хавли вазият қилмади.
+4   
11 oct 17:11:06
Uzbarsenal
Reply to comment by Na sayte bavariya
Balkim nima busayam omad. lekin termada uyin sifati ancha pasaygan yana bilmadim oldingi siklda babi xozirgiga nisbatan qiyin edi chiqiw tan olin karea yaponyami busa grupamizda wu extiyotkorli uyin bilan chiqalardi dip uylesmi???kupchili uyindan noliyapti xolos bundan yaxwi uynatsa buladi bu balardi diyapti etiroz wu xamada.qani kureli anu kut katar digan termadan nima qilib busayam achko oliw kere osiyoni erkatoy termasidan wundan xavotr bor xolos)))
Айтяпманку ўйин менгаям унчалик ёқмаяпти лекин натижа учун бунга кўз юмишга мажбурман. Кеча шу химоявий ўйинимиз билан хам ютқазишимизга бир баҳя қолди, энди фараз қилинг хужумга берилиб кетганимизда Эронни қарши хужумларини тўхтата олармидик???
+4   
11 oct 15:59:35
Uzbarsenal
Футбол мавзусида ёзадиган журналист учун бу фикрлар жуда саёз. Олдинлари кучли креатив чиройли футбол кўрсатиб ютқазиб қўяверардик, ҳусусан Эронга хам. Ҳўш нима қилибди кеча ютқазмасликни ўйлаб тактика тузилган бўлса ахир кўрпага қараб оёқ узатиш керак. Кеча шу ҳолидаям Эрон бизни ютиб кетиши мумкин эди, пенальти бериб юборсаям бўладиган вазият эди. Ҳозир чиройли футболни эмас натижани ўйлайдиган пайт. Чиройли ўйнаб 30 йилдан бери ЖЧ га чиқа олмаяпмиз аҳир. Мураббийларни тинч қўйинглар, жуда танқид қилмоқчи бўлсанглар сал аналитикани кучйтиринглар ўртоқ «журналист»лар. Хафа бўлмангу мақолангиз 1-2 йилда бир футбол кўрадиган одамни гапларига ўҳшайди.
+4   
11 oct 12:57:38
Ифтихорим
Ман коникдим ва хурсандман кейнги турда эрон уни узбе буни ютса иккалови чикади жч га ИншаАллох зур кетвосила йигитлар бушашманглар
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика