Latest news

00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  8 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   34 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  221 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6

Драган Черан: "Янги тарихни яратишдан бахтиёрмиз" News

Драган Черан: "Янги тарихни яратишдан бахтиёрмиз"

"Пахтакор" ОЧЛ нимчорак финалида "Истиқлол"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этганидан хабарингиз бор.

Олдинроқ ўйиндан кейинги матбуот анжуманида жамоа ёрдамчи мураббийи Питер Хюистранинг айтган фикрларини эътиборингизга ҳавола этган эдик. Анжуманда Хюистрага учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган Драган Черан ҳамроҳлик қилди. Қуйида сербиялик легионернинг фикрларини ўқишингиз мумкин.

"Биз уч йилдан буён биргамиз ва ўйлашимча бугун янги тарихни яратяпмиз. Бундан хурсандмиз ва бахтиёрмиз. Ушбу тарихни иштирокчиси сифатида, ўзбек футболи учун ҳам, "Пахтакор" учун ҳам катта ҳажмдаги ишни бажаряпмиз. Ўйинни тўлиқ назорат қилдик, ҳисобда ортда қолаётганда ҳам ҳужумга ўтдик ва тез орада ҳисобни тенглаштирдик. Етарлича вазиятлар яратдик, бугун камбэк қилишда жамоанинг бирдамлиги ва характерини алоҳида таъкидлаб ўтган бўлардим", - дейди Драган Черан.

- Бугун Черан ва Дердийок ўйиндан гол урди. Бу сизларга қўшимча ишонч берадими? Чунки Қатарга келганидан кейин жамоа кўп гол ура олмаётганди.

- Бу яхши. Мен ҳам, Эрен ҳам гол урдик. Бу ерда 4та турдан буён гол ура олмаётгандим. Шу боис ўзимизни янада яхши ҳис қилиш учун гол муҳим роль ўйнайди. Аммо бу мусобақа ва унда энг муҳими ғалаба, жамоа ғалаба қозонса ким гол уришининг фарқи йўқ.



Толибжон Қосимов

Доҳа, Қатар



Rating: +47   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика