Latest news

10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  0 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  2 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  7 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  16 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  20 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  26 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  4 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  90

Достон Турсуновнинг Шотландиядаги тақдири нима бўлди? Уни кейинги мавсум легионер сифатида кўрамизми? News

Достон Турсуновнинг Шотландиядаги тақдири нима бўлди? Уни кейинги мавсум легионер сифатида кўрамизми?

"Сурхон" клубининг иқтидорли ва ёш ҳимоячиси Достон Турсунов яқинда Шотландиянинг "Ливингстон" клубида кўрикда бўлиб қайтганидан хабарингиз бор.

Хўш, нима учун футболчимиз легионерга айланмади? У ердаги таассуротлар қандай? Бу борада Достон Турсунов сайтимиз журналисти Абдулазиз Искандаровга батафсил фикрларини билдириб ўтди. 

- "Сурхон" учун бу йилги мавсум қанчалик кутилган ва кутилмаган тарзда ўтмоқда? Жамоа олдида мақсад йўқлиги ва босимсиз ўйнаётгани ҳам таъсир қиляптими?

- Мухлислар ва журналистлар учун кутилмаган бўлиши мумкин. Лекин биз мавсум бошида яхши натижа кўрсата олишимизга ишонган эдик. Натижаларимиз яхши. Бундан ҳам яхши қилишга ҳаракат қиламиз. Босимга келсак, бизда барча ўзига ишонган. Ёш мураббийлар штаби билан яхши ишлаяпмиз. Босим барчада бўлади. Айниқса мавсум бошида бу сезилди. 

-  Жамоадаги энг катта лидер ким? Умуман ёш футболчи сифатида сиз етакчи футболчи деганда нимани тушунасиз?

- Жамоамизда айнан битта футболчини лидер, демаган бўлардим. Чунки ҳар бир футболчининг ўз вазифаси бор. Биз майдонга битта жамоа бўлиб тушамиз. Етакчи футболчи деганда, ким бўлишидан қатъий назар майдонда борини берадиган, жамоани ортидан эргаштира оладиган футболчини тушунаман. 

- Шотландия клуби "Ливингстон" варианти қачон пайдо бўлди? Таассуротлар қандай?

- Шотландияга тўхталадиган бўлсам, биринчи давра тугагандан сўнг агентлар алоқага чиқишди. "Ливингстон" мураббийи ўйинимни кўрганини айтишди. Лекин визалар сабаб бироз кечикдим. Клубда яхши кутиб олишди. Барибир Европа муҳити сезилиб туради. Ҳаттоки, битта учрашувда ҳам майдонга тушдим. Машғулотлар, унинг атрофидаги жараёнлар барчаси профессионал даражада. Клуб уй учрашувларини қабул қиладиган майдон сунъий қопламали ҳисобланади. Иқлими ёмғирли. Лекин футбол ўйнайдиган шароит. Чемпионат ўйинларини кузатдим. Жисмоний тарафлама катта куч талаб қилинади. Насиб қилса, бу мен учун ўсишимга катта туртки бўлади, деб ўйлайман. 

- Улар шунчаки  кўрик учун чақирдими? Кейинги мавсумда сизни "Ливингстон" сафида кўрамизми?

- Бир ярим ой кеч бордим. Бу паллада ҳар бир позицияда 3-4 нафар футболчи бор эди. Мураббий билан гаплашдим. Шотландияда қишда биринчи давра якунланади. Шундан кейингина бу масалани яна ўйлаб кўрамиз. 

- Легионер сифатида қайси жамоа либосида тўп тепишни мақсад қилгансиз?

- Қандай жамоа бўлишидан қатъий назар мақсадим АПЛда ўзимни синаб кўриш.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика