Latest news

13:56"Металлург" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 13:38"Барселона" ва "Ливерпуль" бир ўйинчи учун курашади  5 13:04Анчелоттининг ўрнини Солари эгаллаши мумкинмиди?  7 12:38"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Аморим: "Мен ўзини босслардек кўрсатишни хоҳлайдиганлардан эмасман"  3 12:04Серхио Рамос АПЛда ўйнаши мумкин?  5 11:28"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирини нишонга олди  2 11:01«Бавария» Флориан Виртц учун қанча пул сарфлашга тайёрлиги маълум  1 10:34Кечаги мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» қандай антирекордларни ўрнатди?  17 10:05Аморимнинг «қора» рўйхатига тушган футболчилар маълум. МЮ 7 нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  15 09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   2 09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  10 08:36Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  1 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  1 04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Достон Турсунов: “Асосий таркибда ҳам ўйнаш учун бор кучимни ишга соламан” News

Достон Турсунов: “Асосий таркибда ҳам ўйнаш учун бор кучимни ишга соламан”

Сир эмаски, “Нефтчи” аввалдан турли ёшдаги терма жамомаларимизга бир қатор номзодларни етиштириб келмоқда.
Бу йил ёшлар жамоасидан ҳимоячи Достон Турсунов порлаб чиқди. Айтиш лозимки, олтиариқлик футболчи U-19 терма жамоасининг ташкил топганидан буён унинг барча йиғинларида иштирок этиб келмоқда. Равшан Ҳайдаров Мьянма давлатида ўтказилган Осиё чемпионатида Турсуновнинг хизматидан ҳам фойдаланди. 19 ёшли футболчининг эндиги асосий мақсади “Нефтчи”нинг асосий таркибидан ўрин эгаллаш ва ёшлар терма жамоамиз сафида Янги Зеландияда ўтадиган жахон чемпионатида иштирок этишдир. Бу ҳақда у билан ўтказилган суҳбатимиз жараёнида айтиб ўтди.

- Достон, “Нефтчи” ёшлар жамоаси бу йил 2-ўринни эгаллади. Буни жамоадагилар қандай қабул қилди?

- Яхши деса бўлади. Чемпионлик учун кураш қизғин кечди. Афсуски ўз майдонимизда “Металлург” ва “Қизилқум”га қарши ўйинларда дуранг ўйнаб қўйдик. Натижада қимматли очоколар бой берилди. Аслида биринчи ўринни эгаллашимиз керак эди. Мураббийларимиз ҳам чемпионлик учун курашишимизни айтганди. Ўзингизга яхши маълум, биринчи даврани пешқадам сифатида якунлагандик.  Шундай бўлсада кўнглимиз тўлди дея оламан. Мавсум поёнига етгач, мураббийлар штаби ва раҳбарият томонидан муносабат яхши бўлди. 2-ўрин ҳам ёмон эмас. Насиб қилса келаси йил чемпионлик учун курашамиз.



-  Жамоа учун қайси баҳслар нисбатан қийин бўлди?
- Сафарда “Бунёдкор” билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнадик. Қаршида эса “Насаф”ни 1:0га ютдик. Мазкур учрашувлар назаримда бошқаларга нисбатан қийин бўлди. Ўз майдонимизда ўтказган баҳсларни оладиган бўлсак, “Машъал” ва “Металлург”га қарши тўқнашувлар ниҳоятда мураккаб кечди.

- “Машъал” чиндан ҳам “Нефтчи”дан кучли эдими ёки сизлар йўл қўйган хатолар эвазига ўтиб кетди деб ўйлайсизми?
- Ўзимизнинг хатоимиз эвазига “Машъал”ни олдимизга ўтказиб юбордик. Уларни чемпионлик билан табриклайман. Лекин “Машъал”ни биздан кучли кўринди дея олмайман. 

- Бу йил ёшлар жамоаси таркибида деярли барча учрашувларда иштирок этдингиз. Ортда қолган мавсумда ҳаракатларингиздан ўзингиз қай даражада қониқиш хосил қилдингиз?
- Тўғри, бу йил мураббийларимиз менга кўпроқ ишонч билдирди. Бунга жавобан ўзимни ижобий томондан кўрсатишга уриндим. Албатта футболчи қанча кўп ўйнаса, ўйиндан-ўйинга ўсишга эришиб боради. Ўйин амалиёти жуда муҳим. Ўсишга эришганимни ўзим ҳам хис қилдим. Табиийки бунда клубдаги мураббийларимиз Мурод Исмоилов, Сергей Ковшов, Андрей Фёдоров, Баҳром Ҳайдаров ва Шерзод Раимжоновнинг кўрсатган тўғри йўл-йўриқлари ва берган кўрсатмалари катта фойда берди. Машғулотларда ўз маслаҳатларини аямади. Қолаверса терма жамоада бўлиб у ерда ҳам катта ўсишга эришдим. Ўзимизда ўтказилган ва хориждаги йиғинлар самара берди. Равшан Ҳайдаров ва Илҳом Мўминжонов ҳам бу борада менга катта ёрдам берди. Ортда қолган мавсумда ўз ўйинимдан қониқиш хосил қилдим. Бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасман ва янги мақсадлар сари ўз устимда ишлашда давом этаман.

- Жорий мавсум кичик кумуш медалларини қўлга киритган “Нефтчи” ёшларига бўлган эътибор қай даражада бўлди?
- Бу ерда ёшлар жамоасига аввалдан муносабат яхши бўлиб келган. Бу йил ҳам раҳбарият ва мураббийлар доимий равишда кузатиб борди. Имкон қадар керакли шароитларни яратиб беришди. Терма жамоага таклиф олган пайтларимда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўлиб турди. Қолаверса бош мураббий Мурод Музаффарович ҳам ҳар бир ўйинимизни кузатиб борди.  



- Айтишларича сизга бир нечта клублардан қизиқишлар бўлаётган экан. Хатто пойтахт клубларидан бирига кўчиб ўтишингиз борасида эшитдик. Шунга ўзингиз ёрдамингизга аниқлик киритиб олсак мақсадга мувофиқ бўларди.
- Бу йил шартномам якунига етади. Шу боис чиндан ҳам таклифлар бўлди. Лекин бу ҳақда ўйлаб кўрганим йўқ. Сабаби “Нефтчи”дан кетмоқчи эмасман ва амалдаги битимни узайтириш ниятим бор. 

- Бу йил асосий таркиб иштирокидаги ўйинларнинг айримларида 18талик рўйхатга киритилганингизни кўрдик.
- Ҳа, жорий мавсум баъзи учрашувларда 18талик рўйхатдан ўрин олдим. Агарда имконият берилганида бундан унумли фойдаланиб қолишни мақсад қилгандим. Лекин бу йил олий лигада дебют қилиш насиб қилмади. Кимни майдонга туширишни мураббийлар ҳал қилади. Шу боис буни ҳозир муҳокама қилмоқчи эмасман. Эхтимол улар мени ёш деб унчалик ишонишмагандир. Шунга қарамай тушкунликка тушмасдан ўз устимда ишлашда давом этяпман.
 
- Демак келаси йил бутунлай асосий таркиб билан бирга машғулот ўтказасиз. Элитада дебют қилиш учун масофа оз қолди деса бўладими?
- Насиб қилса келаси йил асосий таркибда ўйнаш учун менда яна имконият бўлади деган умиддаман. Тўғри, бунга осонликча эришиб бўлмайди. Ҳаммасига мехнат орқали эришишни истайман.

- Ёшлар жамоасидаги ўйинларни кузатганимизда кўпинча марказий ҳимояда ҳаракат қилдингиз. Айтингчи қайси жамоадошингиз билан тандем бўлиб ўйнаш сиз қулайроқ?
- Бу йил марказий ҳимояда кўпинча сардоримиз Шохруҳ Холматов билан бирга тандем бўлиб ўйнадик. Бошқа жамоадошларимни ранжитмаган холда шуни айтишим мумкинки, айнан кўпроқ Холматов билан ўйнаш менга ҳар томонлама енгил кечди.

- Достон Турсунов учун қайси рақиб ўйинчиларига қарши ўйнаш қийин бўлди?
- “Машъал” қарши баҳсда анчагина тер тўкдик. Алоҳида ўйинчиларни келтирадиган бўлсам, бу жамоадан Элдор Шомуродов, Шохруҳ Достонов ҳамда Отабек Шукуровга қарши ўйнаш қийин кечди. Шунингдек “Пахтакор” ёшлар жамоасидаги Жамшид Болтабоев ва Жавоҳир Сидиқов ҳам бизга катта ташвиш туғдирди.

- Ўз ампулангиз бўйича олий лигадаги қайси футболчига тақлид қиласиз?
- Менга кўпроқ Ислом Тўхтахўжаевни ўйини ёқади. Бу футболчига хавас қиламан ва унга бўлган ҳурматим юқори. “Нефтчи”нинг собиқ ўйинчисидан ўзимга нимадир кашф этишга ҳаракат қиламан.

- Бу йил “Нефтчи”даги қайси ҳимоячининг ўйини сизга ёқди?
- Бу борада Жаҳонгир Меҳмоновни кўрсатган бўлардим. Марказий ҳимояда ақлли ўйин кўрсатиш билан бошқаларга намуна бўла олади. 



- Ёшлар жамоасидаги ўйинчиларданчи?
- Бу йил Иззат Ғаниев билан Нодир Камолов ёшлар жамоамизнинг ҳақиқий етакчилари бўлишди. Улар нисбатан бошқалардан яққол ажралиб турди. Ғаниев ва Камоловда  ўйинни ўз қўлига олиш хусусияти мужассам. Ажаб эмаски, бу футболчилар ҳам келаси мавсумда тўлиқ асосий таркибга жалб этилса. 

- Шу ўринда “Нефтчи” ёшлар жамоасида ўтказган илк учрашувингизни эслаб ўтсак. Нима дейсиз?
- Бемало. Ёшлар жамоасидаги биринчи учрашувимни ўтган мавсум “Шўртан”га қарши ўтказганман. Мазкур баҳсда Сергей Ковшов менга ишонч билдирган ва ўз майдонимиздаги баҳсни 2:0 ҳисобида ўз фойдамизга ҳал этганмиз. Кичик дебютим омадли чиққанди. Бу ўйинни сира унутмайман.

- Сергей Ковшов билан ишлаш қандай кечмоқда?
- Аввало ёшлар жамоасига мени ўткан йили Асад Дўрмонов таклиф этганини айтиб ўтишни истардим. Кейинчалик Сергей Геннадевич бошқарувни ўз қўлига олгач,  у киши менга ишонч билдира бошлади. Шу даражага чиқишимда Ковшов катта ёрдам берди. Бунинг учун у кишидан миннатдорман.

- Суҳбатимизни ёшлар терма жамоаси ҳақида давом эттирсак. U-19 ёшлар терма жамоасига қачондан чақирув ола бошлагансиз?
- Бу терма жамоа 2012 йилнинг охирларида янги тузилганди. Ўтган йилдан буён ҳар галги йиғинларга таклиф олиб келяпман. Мени бу терма жамоага илк бор, аввалги бош мураббий  Алексей Евстафеев таклиф қилганди. Албатта терма жамоа лагерига борганимда бошида ўзига яраша ҳаяжон бўлган. Кейинчалик эса ҳамма йигитлар билан яқиндан танишиб худди “Нефтчи”даги каби ўзимни яхши хис эта бошладим.

- Терма жамоада ҳам ҳар бир ўйинда бошланғич таркибда доимий равишда ўйнаб келмоқдасиз...  
- Тўғри, лекин мен терма жамоадаги ўрнимни нақд дея олмайман. Биласиз терма жамоа бу ўз номи билан терма жамоадир. Мураббийлар штаби бошқа клубдаги номзодларни ҳам доимий равишда кузатиб боради. Агарда мен ҳозирги ўрнимдан ҳаволаниб ёки ортиқча ишониб юборсам, эртага бошқа футболчи айнан мени жойимда ўйнаб кетиши мумкин. Мураббийлар менга ишонч билдирмоқда. Мен ҳам ўз навбатида уни оқлаш учун ҳаракат қиляпман.

- Октябрь ойида ўтказилган Осиё чемпионатида финалга чиқиш учун нима етишмади?
- Мьянмада ўтган Осиё ўйинларида аввалига гуруҳда барча учрашувларни ўз фойдамизга ҳал этдик.  Ярим финалда эса КХДРга мағлуб бўлдик. Нима десам бўлади? Муаммо йўқ эди. Унгача хориж йиғинларида кучли терма жамоаларга қарши синов-назорат баҳсдарида ҳам иштирок этгандик. Афсуски ярим финалда кутилган ўйинни кўрсата олмадик. Ваҳоланки учрашувга тайёргарлик юқори даражада бўлганди. Лекин муҳими келаси йил ўтказиладиган жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритдик. 

- Нуфузи бўйича дунёда биринчи ўринда турадиган бўлажак мусобақага тайёргарлик қай даражада?
- Янги Зеландияда ўтадиган жаҳон чемпионтига бориш – энг катта мақсадларимдан биридир. Январь ойидан тайёргарлик бошланса керак. Албатта бор кучимни бериб, ўзимни кўрсатишга уринаман.

- Навбатдаги бош мураббий Равшан Ҳайдаров ҳақида илиқ фикрда бўлсангиз керак?  
- Албатта Равшан Акмаловичнинг ўзига яраша иш услуби бор. Юқори малакага эга мураббий. Илгари ҳам миллий терма жамоада ишлаган. Футболчиларга ўзи хоҳлаган нарсани тўғри етказиб бера олади. Шу кунгача ёшлар терма жамоасида қайси мураббий ишлаган бўлсам, уларнинг барчасини бизга катта ёрдам берди. Сергей Лушан ва Илҳом Мўминжонов ҳам ўсишга эришишимизда катта ҳисса қўшди.  

- Келаси йил кўпроқ ёшлар терма жамоаси ихтиёрида бўласиз...
- Терма жамоада ўйнаш ҳар бир футболчининг орзуси. Бу шараф! Гарчи кейинги йил асосан терма жамоа ихтиёрида бўлсамда, “Нефтчи” мураббийлари мени доимий тарзда кузатиб боради деб ўйлайман.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика