Latest news

11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  4 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  2 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  6 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  9 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  42

Диёр Мирзабоев: "Дуранг адолатли натижа бўлди" News

Диёр Мирзабоев: "Дуранг адолатли натижа бўлди"

Про-лиганинг 11-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Андижон" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Диёр Мирзабоев ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги учрашувга тўп назорати бўйича тайёргарлик кўргандик. Назоратга эришсак, бизга осон бўлишини билардик. Стандарт вазиятлардан хавотирда эдик. Битта гол қайсидир жамоага ғалаба тақдим этадиган ўйин бўлди. Шоҳрух Холматов вазиятидан фойдаланганида ютиб кетишимиз ҳам мумкин эди. Дуранг натижа адолатли бўлди.

- Тажрибали футболчи Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров майдонга туширилмаганига сабаб нима?

- Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаровда эски жароҳат қайталаниб қолди. "Арал Самали" билан сунъий майдондаги ўйиндан сўнг унинг оёғида оғриқ пайдо бўлди. Шу сабаб унга бугун дам беришга қарор қилдик.

- Бугун қайси жамоа очкога эришди деб ҳисоблайсиз?

- Бизни вазиятимиздан келиб чиқсак, дуранг адолатли бўлди. Биз мағлубиятсиз серияни узоқ вақт давом эттирмоқчимиз.

- Жамоага янги футболчиларни жалб этиш режаси борми?

- Таркибимиздан келиб чиқсак, янги футболчиларни жалб этмоқчимиз. Ҳозир ҳар бир футболчимиздан кўнглим тўқ. Имкониятдан келиб чиқиб иқтидорли ёшларни жамоага таклиф этишимиз мумкин. Асосийси шу таркибимизни сақлаб қолишни мақсад қилганмиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика