Latest news

22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  1 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  47 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  2 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  115 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  15 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  6 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  30 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  30 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  8 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  7

Диёр Мирзабоев 9:0 ҳақида: “Ўйинга қадар футболчиларда тушкунлик ҳолати мавжуд эди” News

Диёр Мирзабоев 9:0 ҳақида: “Ўйинга қадар футболчиларда тушкунлик ҳолати мавжуд эди”

“Янгиер-Қурувчи” – “Арал Самали” (9:0) ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Диёр Мирзабоев иштирок этди.

- Мухлисларни қувонтирадиган даражадаги ўйин бўлди. Йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлсак-да, йигитларни ўйинга тайёрлаш осон кечгани йўқ. Чунки кучли бешликка кира олмаганимиздан кейин, футболчиларда тушкун ҳолат бор эди. “Арал Самали”ни ҳурмат қилган ҳолда айтаманки, улар шунча гол уришимизга имконият берди. Жамоамиз охирги учта ўйинда имкониятларидан фойдалана олмаганди. Бугун эса вазиятларни голга айлантира олдик. 

“Турон” билан ўйинда ҳимояда Бекзод Толибжонов ва Достон Бердиқулов тандемини синаб кўргандик. Лекин Бердиқуловнинг жисмоний ҳолати яхши эмаслигини боис, уни алмаштиргандик. Бугун яна бошқа ҳимоячиларга имконият беришни истагандик ва Толибжонов ва Ҳожиматовни асосий таркибда майдонга туширдик. Шоҳруҳ Холматовда эса руҳий томонлама муаммолар сабабли уни захирада қолдириб, иккинчи бўлимда майдонга туширдик. 

Албатта, кучли бешликка кира олмадик. “Хоразм” билан беллашувда ғалаба қозонганимизда, вазифани бажаришимиз мумкин эди. Минг афсуски, у ерда мағлубиятга учрадик. Жамоа кучли 5таликга кира олмади. Ҳаёт давом этади. Биз эндиликда мавсумни олтинчи ўринда тугатиш учун курашамиз. 12 сентябрь куни кейинги босқичга қуръа ташланади. Навбатдаги режани амалга ошириш учун ҳаракат қилишда давом этамиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика