Latest news

23:10Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" (матнли трансляция)  14 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  4 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  4 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  16 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  8 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

«Динамо»нинг Туркиядаги йиғин доирасидаги рақиблари маълум News

«Динамо»нинг Туркиядаги йиғин доирасидаги рақиблари маълум

Tags :  Динамо
Суперлига янги мавсумига пухта ҳозирлик кўриш мақсадида 3 февраль куни Туркияга жўнаб кетган «Динамо» клубининг Анталиядаги йиғин доирасидаги ўртоқлик учрашувлари рўйхати маълум бўлди.

Сербиялик бош мураббий Предраг Роган қўл остидаги «Динамо» жамоаси 4 февраль кунидан Сиде шаҳарчасида ўқув-машғулот йиғинига киришди. Жамоа кунига 2-3 маҳалдан машғулотлар ўтказмоқда. Уч ҳафталик йиғин доирасида Самарқанд жамоаси 5та назорат баҳсида майдонга тушадиган бўлди.

Хориждаги йиғин режасига биноан, «Динамо» илк учрашувини 6 февраль куни Украинанинг «Левый берег» клубига қарши ўтказса, 10 февралда Руминиянинг «Чиксереда» (Csíkszereda Miercurea Ciuc) жамоаси билан тўқнаш келади. 

«Динамочилар» 14 февраль куни «Абдиш Ота» (Қирғизистон), 18 февраль «Гареджи» (Грузия), 23 февраль куни эса Украинанинг «Оболонь» клубига қарши майдонга тушади.


«Динамо»нинг Туркиядаги ўртоқлик учрашувлари рўйхати:


6 февраль (якшанба)

«Динамо» - «Левый берег» (Украина)

10 февраль (пайшанба)

«Динамо» - «Чиксереда» (Руминия)

14 февраль (душанба)

«Динамо» - «Абдиш Ота» (Қирғизистон)

18 февраль (жума)

«Динамо» - «Гареджи» (Грузия)

23 февраль (чоршанба)

«Динамо» - «Оболонь» (Украина).


Маълумот учун, «Динамо» жамоаси 24 февраль куни Туркиядан Ўзбекистонга қайтади. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика