Latest news

00:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 1:2 (матнли трансляция)   171 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  5 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  4 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  18 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1

"Динамо" Украина клуби билан дуранг ўйнади News

"Динамо" Украина клуби билан дуранг ўйнади

Суперлига янги мавсумига Туркияда тайёргарлик кўраётган "Динамо" жамоаси хориж йиғини доирасидаги дастлабки учрашувида майдонга тушди.

Бугунги баҳсда Самарқанд клубига Украинанинг "Левый берег" клуби спарринг-рақиблик қилди. Сиде шаҳарчасида ўтган ўйинни ҳужумкор бошлаган "динамочилар" 3-дақиқадаёқ ҳисобни очишди. Украиналик легионер Евгений Чумак ҳамюртлари дарвозасини ишғол этди – 1:0. 

Иккинчи бўлимда эса мураббийлар штаби таркибда бир қатор ўзгаришлар қилди. Рақиб жамоа ўйиннинг 88-дақиқасига келиб ҳисобни тенглаштиришга эришди – 1:1. Шу тариқа, "Динамо" Туркиядаги биринчи ўйинида дуранг қайд этди.

Ўртоқлик ўйини. 6 февраль

"Динамо" - "Левый берег" (Украина) – 1:1

Голлар: Евгений Чумак (3) – Петренко (88). 

"Динамо": Милое Прекович, Жўрабек Маннонов, Михайло Йованович, Жасур Жумаев, Сайдулло Раҳматов, Абдужамол Исроилов, Темур Исмоилов, Шоҳмалик Комилов, Тўлқин Эргашев, Евгений Чумак, Фахриддин Алимов. 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика